Ўсимликлар ресурслари лабораторияси илмий ходимлари ПЗ – 20170920219 лойиҳа доирасида шу йилнинг май ва июнь ойлари Жиззах, Навоий, Кашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига илмий сафарлар уюштирилди. Сафарнинг мақсади республика ҳудудида табиий популяциялари камайиб кетаётган истиқболли доривор ўсимликларнинг табииий заҳираларини аниқлашдан иборат.
Экспедиция аъзолари: б.ф.д. Хожиматов О.К., к.и.х. Хужанов А.Н., к.и.х. Косимов З.З.
Натижада лойиҳанинг рўйхатига киритилган ўсимликлардан, масалан, Capparis herbaceae L., Verbascum songoricum Schrenk., Ferula foetida L., Salvia sclarea L., Нelichrysum maracandicum Popov. ва бошқаларининг гербарий намуналари йиғилди, уларнинг тарқалиш жойларининг нуқталари белгиланди. Мазкур турлар учун табиий популяцияларининг заҳиралари, фотосуратлари каби маълумотлар тўпланди.

1

Verbascum songoricum популяцияси, к.и.х. Хужанов А.Н.

2

Сурхандарё вилоятига уюштирилган экспедиция

3

Capparis herbaceae L.

4

Capparis herbaceae L.

5

Ephedra equisetina Bunge

6

Тожик ковраги ўсимлигининг захирасини аниқлаш

7

Ferula foetida L.

Мазкур материал “Ўсимликлар ресурслари” лабораторияси мудири,
б.ф.д, профессор Хожиматов О.К. томонидан тайёрланди