Қулжуқтоғ, 15-22.05.2020 й. Экспедиция аъзолари.

Профессор Х.Ф. Шомуродов раҳбарлигида П3-20170919165 “Навоий ва Бухоро вилоятларининг камёб ва йўқолиб кетаётган юксак ўсимликлари кадастри” лойиҳаси доирасида лаборатория ходимлари (Н.К. Рахимова, В.К. Шарипова, Ф.И. Полвонов) томонидан 12-16.03.2020 й. ва 15-22.05.2020 й. да уюштирилган экспедиция давомида (Кўкчатоғ ва Қулжуқтоғнинг ғарбий ёнбағирларига) Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган камёб турлар, яъни Iris hippolyti, Eremostachys eriolarynx, Calligonum zakirovii, Phlomoides aralensis нинг замонавий ҳолатига оид дала материаллари йиғилди. Натижада популяция ҳолатига таъсир этувчи асосий омиллар ва ўрганилган популяцияларнинг умумий майдони аниқланди.

1

Кокчатоғ, 12-16.03.2020 й. Проф. Х.Ф. Шомуродов, катта илмий ходимлар – Н.К. Рахимова, В.К. Шарипова.

2

Кокчатоғ, 12-16.03.2020 й. Iris hippolyti (Vved.) Kamelin

3

Шарқий Қизилқум (темир йўлнинг 138-разъезди), 12-16.03.2020 й. Проф. Х.Ф. Шомуродов, к.и.х. В.К. Шарипова. Eremostachys eriolarynx Pazij et Vved. иштирок этган ўсимлик жамоаларини геоботаник тавсифлаш.

4

Қулжуқтоғнинг жанубий ёнбағри, 15-22.05.2020 й. Катта илмий ходимлар – Н.К. Рахимова, В.К. Шарипова, кичик илмий ходим – Ф.И. Полвонов. Calligonum zakirovii популяциясига трансект ташланиб, унинг ҳисоби қилинди.

5

Calligonum zakirovii (Khalk.) F.O. Khass.

6

Қизилқум чўл станциясида, 15-22.05.2020 й. Экспедиция аъзолари.

 

Мазкур материал Геоботаника ва ўсимликлар экологияси лабораторияси
катта илмий ходими, б.ф.н. Н.К. Рахимова томонидан тайёрланди