Профессор Х.Ф. Шомуродов раҳбарлигида “Орол денгизининг қуриган сатҳида турғун шаклланган ва шаклланиши давом этаётган яйлов хиллари устида узоқ муддатли мониторинг юритишни илмий асосларини яратиш ва яйловлардан барқарор, тизимли фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш ва Мўйноқ туманини яқин келажакда чорва маҳсулотлари ҳисобига ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган электрон-рақамли геоахборот маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг техник вазифаларини амалга ошириш мақсадида лаборатория ходимлари (б.ф.н. Б.А. Адилов, таянч докторант Б.Ш. Ҳабибуллаев ва к.и.х. Ф.И. Полвонов) томонидан 11.06 дан 23.06.2020 й. гача Орол денгизининг қуриган тубига илмий сафар уюштирилди. Уюштирилган экспедиция давомида Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги яйловларида геоботаник таҳлилларни ва олдиндан белгиланган контурларда дала корректировкасини амалга ошириш, яйлов хилларини ташкил этувчи доминат турларнинг ҳосилдорлигини аниқлаш, доминат турларни белгиланган контурлардаги зичлигини ўрганиш, тадқиқот ҳудудлари тупроқларининг шўрланиш даражасини аниқлаш каби мақсадли вазифаларни амалга оширдилар ва ҳудуд ўсимликлар қопламларининг замонавий ҳолатини баҳолаш учун дала материаллари йиғилди.

1

Аэросев усулида экилган саксовул плантациялари.

2

Ўсимлик жамоасини ёзиш.

3

Каlidium caspicum (L.) Ung.-Sternb.

4

Ўсимлик ҳосилдорлигини аниқлаш.

5

Тупроқ таркибини аниқлаш.

6

Эремоспартонли-саксовулли-қандимзор ассоциацияси.

7

ЎзР ФА Ботаника институти ва Хитой ФА Шинжон Экология ва география институти ҳамкорлигида ташкил этилган метеорологик станция (2018 й.).

8

Орол метостанцияси – шамол оқимидан турли баландликдаги чанг зарраларини тутиб қолиш мосламаси.

9

Nitraria schoberi L.

10

Орол денгизи қуриган қисмига ўсимликлар экишнинг эгат усули.

11

Қандимли-саксавулзор ассоциацияси.

12

Возрождения оролидаги экспедиция лагери.

13

Гербарий тайёрлаш жараёни.

14

Convolvulus erinaceus Ledeb.

15

Calligonum acanthopterum I.G. Borshchow

16

Eremosparton aphyllum (Pall.) Fisch. & C.A. Mey.

Мазкур материал Геоботаника ва ўсимликлар экологияси
лабораторияси ходимлари томонидан тайёрланди