У С Т Ю Р Т. Экспедиция аъзолари.

 

     Жорий йилнинг 2-11 июнь кунлари Ф5-ФФ-0-13289 “Чўлланиш жараёнида Устюрт ўсимлик ва ҳайвонот олами ривожланишининг замонавий тенденцияси” фундаментал лойиҳаси доирасида йиллик режалаштирилган дала тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида лаборатория ходимлари томонидан (б.ф.д., проф. Х.Ф. Шомуродов, б.ф.н. Б.А. Адилов, таянч докторант Б.Ш. Ҳабибуллаев ва к.и.х. Ф.И. Полвонов) Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платосининг жанубий ҳудудларида жойлашган Шўржа, Сариқамиш, Қулантақир географик пунктларига илмий экспедиция уюштирилди. Сафар давомида Устюрт ўсимликлар қопламлари замонавий ҳолати баҳоланди, ўсимлик жамоалари тавсифланди, Устюрт ўсимликлари популяциялари ҳолатига таъсир этувчи асосий омиллар таҳлил қилинди,  ўрганилган популяцияларнинг умумий майдонлари аниқланди.

1
Сариқамиш кўлининг қирғоқ чинклари.
2
Сариқамиш кўлининг шарқий чинки.
3
проф. Х.Ф. Шомуродов
4
Илмий экспедиция маршрути.

5
Malacocarpus crithmifolius (Retz.) C.A. Mey.
6
Чоқолаклардаги қуриётган саксавулзор.
7
Ўсимлик жамоасини ёзиш.
8
Сариқамиш кўли соҳили. Фламинголар.
9
Камёб тур Crambe edentula Fisch. & C.A. Mey. ex Korsh. ценопопуляцияларини баҳолаш.
10
Шўржа ҳудудидаги Caragana grandiflora (M. Bieb.) DC.

 11
Экстремал шароитдаги Crambe edentula Fisch. & C.A. Mey. ex Korsh.

12
Қайта тикланаётган Haloxylon aphyllum (Minkw.) Iljin 
13
Қулантақир ҳудудидаги экспедиция лагери.
Мазкур материал Геоботаника ва ўсимликлар экологияси
лабораторияси ходимлари томонидан тайёрланди