Ўсимликлар ресурслари лабораторияси илмий ходимлари ПЗ – 20170920219 лойиҳа доирасида 2020 йилнинг 05-17 июнь саналарида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига илмий сафарлар уюштирилди.

Сафардан асосий кўзланган мақсад республикамизнинг жанубий худудларида ўсимликларнинг табиий популяциялари камайиб кетаётган истиқболли доривор ўсимликларнинг табиий заҳираларини аниқлашдан иборат.

Экспедиция аъзолари: к.и.х. Хужанов А.Н., к.и.х. Косимов З.З.

Илмий сафар мобайнида лойиҳанинг рўйхатига киритилган ўсимликлардан, масалан, Ferula tadshikorumи Pimenov, Inula macrophylla Kar.&Kir, Ajuga turkestanica (Regel)Briq., Ephedra equisetina Bunge, Ferula sumbul (Kauffm.) Hook f. Dactylorhiza umbrosa (Kar. & Kir.) Nevski ва бошқа, бир қатор ўсимликлар ўргалиниб уларнинг гербарий намуналари йиғилди, ўсимликларнинг тарқалиш жойларининг нуқталари белгиланди. Мазкур турлар учун табиий популяцияларининг заҳиралари, фотосуратлари каби маълумотлар тўпланди.

1

Ferula tadshikorum Pimenov, к.и.х. Қосимов З.З.

2

Сурхондарё вилоятига уюштирилган экспедиция жараёни

3

Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани Ferula tadshikorum Pimenov плантация даласи

4

Ajuga turkestanica (Regel) Briq

5

Ferula sumbul (Kauffm.) Hook.

6

Қашқадарё вилояти Хисор қўриқхонаси Қизилсув бўлими ходимлари

7

Ephedra equisetina Bunge

8

Қашқадарё вилояти Хисор қўриқхонаси Қизилсув бўлими (Пир-пир ота чўққиси)

9

Dactylorhiza umbrosa (Kar. & Kir.) Nevski

10

Equisetum arvense L.

11

Rhodiola heterodonta (Hook. f. & Thomson) Boriss.

12

Heracleum lehmannianum Bunge

Мазкур материал “Ўсимликлар ресурслари” лабораторияси
кичик илмий ходими Қосимов З.З. томонидан тайёрланди