Жорий йилнинг 7-10 июль кунлари П3-20170919165 “Навоий ва Бухоро вилоятларининг камёб ва йўқолиб кетаётган юксак ўсимликлари кадастри” амалий лойиҳаси доирасида Геоботаника ва ўсимликлар экологияси лабораторияси катта илмий ходимлари – Н.К. Рахимова, В.К. Шарипова ва Бухоро Давлат университети доценти Х. Эсановлар томонидан Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги Қизилқум Давлат қўриқхонасига ҳамда Қоракўл туманидаги Пайкент насос станциясига илмий экспедиция уюштирилди. Экспедиция давомида Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган камёб турлар, яъни Calligonum matteianum ва Eremosparton flaccidum нинг замонавий ҳолатига оид дала материаллари йиғилди,  ўсимлик жамоалари тавсифланди. Популяция ҳолатига таъсир этувчи асосий омиллар таҳлил қилинди ва ўрганилган популяцияларнинг умумий майдони аниқланди.

1

Экспедиция аъзолари: Рахимова Н.К., Эсанов Х.К., Шарипова В.К.

2

Қўриқхона ҳудудидаги тўқай ўсимликлар қоплами.

3

Рахимова Н.К. Қўриқхона ҳудудидаги Calligonum matteianum.

4

Eremosparton flaccidum Litv.

5

Эсанов Х.К. Eremosparton flaccidum нинг ёш туплари.

6

Қизилқум Давлат қўриқхонасининг биноси.

7

Қўриқхонадаги ҳайвонот музейи.

8

Шарипова В.К. Пайкент насос станциясидаги Calligonum matteianum.

9 Calligonum matteianum Drobow.

Мазкур материал Геоботаника ва ўсимликлар экологияси лабораторияси
ходимлари Рахимова Н.К., Шарипова В.К. томонидан тайёрланди