Ўзбекистон флораси лабораторияси кичик илмий ходими Д.Э.Турдиевнинг ВА-ФА-Ф5-010-сонли «Ўзбекистон табиий флорасининг икки уруғпаллали ўсимликларининг систематикаси» лойиҳасида белгиланган ишларни амалга ошириш мақсадида  2020 йил 26 июнь – 3 июль кунлари Қашқадарё (Оқрабод қишлоғи атрофи) ва Сурхандарё (Мачайдарёнинг қуйи қисмидан юқори қисмига қадар) вилоятлари ҳудудида олиб борган дала тадқиқотлари.

1

Мачайдарёнинг қуйи қисми, Дарбантдара

2

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларига амалга оширилган илмий экспедиция харитаси  (гербарий йиғилган ҳудудлар қизил чизиқлар билан белгиланган)

  Экспедиция давомида Calispepla aegacanthoides Vved, Dionysia  hissarica  Lipsky,  Scutellaria fedtschenkoi Bornm, Acantholimon butkovii Lincz, каби эндемик ҳамда Ўзбекистон қизил китобига киритилган ва бошқа 30 дан ортиқ турдаги ўсимликлардан гербарий намуналар, фотосуратлар,  молекуляр таҳлил учун DNK намуналар олинди. Уларнинг GPS кординаталари аниқланди ва ўсиш ореаллари ўрганилди.

3

Calispepla aegacanthoides Vved.

4

Acantholimon butkovii Lincz.

Мазкур материал Ўзбекистон флораси лабораторияси
кичик илмий ходими Турдиев Д.Э. томонидан тайёрланди.