Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси илмий ходимларининг МРБ-АН-2019-30 сонли «ДНК штрихкодлаш технологиясидан фойдаланган холда Белорус ва Ўзбекистондаги камёб, йўқолиб бораётган ўсимликларни генетик инвентаризацияси» ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг №23/2020 сонли қарорини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларининг ДНК штрих коди ва паспортизациясини яратиш» лойиҳаларида белгиланган ишларни амалга ошириш учун 2020 йил июнь-июль ойларида амалга оширган лаборатория-тажриба ишлари.

10

Турни идентификациялаш жараёни. (лаборатория мутахассиси Алим Газиев ва кичик илмий ходим Достон Турдиев)

2

3

СТАБ методи ёрдамида ўсимлик геномидан ДНК ажратиш жараёни. (катта илмий ходим Мустафина Феруза ва кичик илмий ходим Жамалова Дилафруз)

СТАБ методи орқали Salvia L., Phlomoides Moench, Scutellaria L., Astragalus L., Prangos Lindl., Eremurus M. Bieb. ва Allium L. туркумлари турларидан ДНК ажратилди ҳамда миқдор ва сифат жиҳатдан анализ қилинди.

4

Ажратилган ДНК ни миқдор ва сифат жиҳатдан аниқлаш: Scutellaria comosa Juz. тури ДНК сининг наноспектрофотометрдаги натижаси

5

Олинган ДНК ни сифат жиҳатдан анализ қилиш учун 1.2 % ли агароза гелидаги электрофорези ва уни гел-документлаштириш тизими (Tanon 4100) да кўриш жараёнлари

6

ABI2720 амплификаторида ДНК амплификацияси жараёни (полимер занжир реакцияси)

Мазкур материал Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси
кичик илмий ходими Жамалова Д.Н. томонидан тайёрланди.