Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети  Биология-тупроқшунислик факультети Ботаника, ўсимликлар физиологияси ва экология кафедраси профессори Давранов Қодиржон Сотволдиевични 70 ёшга тўлгани муносабати билан табриклаймиз!

      Давронов  Қодиржон Сотволдиевич 1971 йили Армия сафидан қайтиб, ўша йили Тошкент давлат университети (ҳозиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети) биология-тупроқшунослик факультетига ўқишга киради. 1976 йилда мазкур Университетнинг биология-тупроқшунослик факультети биокимё ва биофизика кафедрасини тамомлагандан сўнг, Ўзбекистон Фанлар Академияси Микробиология Институтида катта лаборант, стажер-тадқиқотчи ва асптантурада илмий фаолият олиб борган.

      1986 йилда Украина Миллий Фанлар Академияси Д.К.Заболотный номидаги Микробиология ва вирусология илмий текшириш Институти қошидаги махсус Кенгашда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Номзодлик диссертациясининг мавзуси: “Характеристика вируса карликовой мозаики кукурузы, выделенного в Узбекистане” (илмий раҳбар – РФА академиги, профессор И.Г.Атабеков).

      1986-2012 йилларда Андижон  Пахтачилик институти «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси асисстенти, катта ўқитувчиси ва кейин Андижон давлат университетида “Биохимия ва биофизика” кафедраси доценти, Универистет қошидаги лицей интернат директори ва Андижон вилояти Ҳалқ таълим бошқармасида бошқарма бошлиғининг биринч ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.

        Қ.С. Давронов илмий тадқиқот ишларида фаол иштирок этиб, 2008 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Докторлик диссертациясининг мавзуси: “Исследование действие ультрадисперсных порошков железа, меди и металлсодержащих стимуляторов на физиолого-биохимических процессы растений” (илмий маслаҳатчи ЎзРФА академиги, профессор А.Қ.Қосимов, проф.  Р. М. Ўсмонов).

        У 2012 йилда профессор илмий унвонига эга бўлди ҳамда шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Биология-тупрқшунослик факультети Ботаника, ўсимликлар физиологияси кафедрасида профессор лавозимида илмий-педагогик фаолият юритиб келмоқда.

       Қ.С. Давронов кафедрада ўсимликлар физиологияси мутахассислиги 3-курс талабалаларига “Ўсимликлар физиологияси” ва магистрларига “Ғўза физиологияси ва биокимёси”, “Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва сув режими фанларидан маъруза ва амалий машғулот дарсларини юксак илмий-педагогик савияда олиб бормоқда. Унинг раҳбарлигида бажарилган  битирув малакавий ишлар, магистрлик диссертациялар экспериментал илмий маълумотларга асосланиб бажарилади. У билан ҳамкорликда илмий ишлар бажарган иқтидорли талабалар ҳозирда Респбликадаги турли илмий-текшириш институтларда тадқиқотчи сифатида фан сирларини ўрганмоқдалар. Ҳозирда бир нафар мустақил изланувчига ва икки нафар магистрга раҳбарлик илмий қилмоқда.

       Илмий   изланишлар натижасида 2 нафар фан номзоди, 9 нафар магистр тайёрлаган ва 5 та ўқув-услубий, битта ўқув қўлланма  қўлланма, 100 дан зиёд чет эл ва МДҲ,  Республикамиз миқёсидаги илмий журналларда мақолалар чоп этган

       У ҳозирда “Касалланган ўсимликларнинг физиологик ва биокимёвий жараёнларига микроэлементларни таъсирини тадқиқ қилиш” мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

       Қ.С. Давронов илмий-ташкилий ишларда ҳам фаол: У, ЎзРФА Генетика ва Ўсимликлар экспериментал биологияси илмий текшириш институти ва  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ҳузуридаги ихтисослаштирилган илмий Кенгашнинг аъзоси сифатида ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, ЎзФарм Саноат тасарруфида чоп этиладиган “Инфекция, имунитет ва фармокология”  илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси ва маъсул котиб сифатида кенг жамоатчилик ишлари билан Университет нуфузини янада оширишга ўзининг муносиб илмий хиссасини қўшиб келмоқда.

       Қ.С. Давронов  ўзининг камтарлиги, халоллиги, ҳамкасблар билан муносабатда самимийлиги билан жамоада ҳурмат қозониб келмоқда.

       Қ.С. Давронов оилали,  4  фарзанднинг отаси ва 10 нафар набираларнинг бобоси.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон  миллий  университети
Биология
 факультети декани профессор Т. Абдураҳмонов