Ўзбекистон  – GBIF (Global Biodiversity Information Facility, www.gbif.org) биохилма-хиллик бўйича халқаро порталига ассоциациялашган аъзо (associate participant) сифатида қўшилди

Биологик хилмахиллик объектларининг GBIF (Global Biodiversity Information Facility, www.gbif.org) халқаро электрон портали тирик организмларнинг 1387163619 дан кузатув нуқталарини ўзига жамлаган дунёда энг йирик маълумотлар базаси ҳисобланади. Республикадаги биология соҳасида тадқиқот олиб борадиган илмий муассасалар, олий ўқув юртларининг олимлари бу улкан маълумотлар массивидан фойдаланиш учун катта эҳтиёж сезмоқдалар. Ўз навбатида GBIF Ўзбекистон Республикасини ҳақиқий аъзо сифатида қабул қилинишидан манфатдор эканлигини баён этган. Мавжуд илмий муассасаларни эҳтиёжини қондириш катта ижобий аҳамиятга эга бўлиб, бунда:

  1. Порталга Ўзбекистонни ассоциациялашган аъзо сифатида аъзо бўлиши маълумотларнинг мазкур улкан базасидан фойдаланиш имкониятини очади.
  2. Ўсимлик ва ҳайвонот олами объектлари бўйича олиб бориладиган барча илмий тадқиқотларда энг охирги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини беради.
  3. Айни пайтда портал Ўзбекистон худудидан олинган маълумотлар билан бойитиб борилади ва маҳаллий илмий тадқиқот муассалаларини жаҳон фанига интеграциясини таъминлайди

Манба: https://www.gbif.org/news/2DRx0IbFWZMBeGKOyeUsdy/_preview