2

Жорий йилнинг 10 ноябр куни Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси марказининг ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети кўмагида “Тинчлик ва тараққиёт йўлида бутунжахон илм-фан куни”га бағишланган “21–асрда Халқ дипломатиясининг ривожланишида илм-фаннинг ўрни” мавзусида онлайн видеоконференция ташкил этилди.

Видеоконференциянинг асосий мақсади турли миллат ва элатлар, интеллектуал элита вакиллари: олимлар, ўқитувчилар, талабалар, спортчилар, ШҲТ мамлакатлари аёллари ҳамжамиятларининг ўзаро англашуви, бағрикенглик муносабатларини ўрнатиш ва янада ривожлантиришда халқ дипломатияси механизмларидан тўлиқ фойдаланишдан иборат бўлиб, илм-фан, маданият, таълим-тарбия соҳаларининг халқ дипломатияси институти фаолиятидаги ўрни ва ахамиятини ўрганишнинг мухим масалалари, шунингдек, ахборотлашган жамият даврида халқ дипломатиясининг вазифаларини муҳокама қилиш эди.

3

Айни пайтда, Ўзбекистонда турли илмий соҳаларда фундаментал ва амалий тадқиқотларни кенг ривожлантириш бўйича изчил амалий чоралар кўрилмоқда, олимларимизнинг илмий фаолиятлари учун барча имкониятлар яратилмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2020 йил “Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши бежизга эмас. Айни пайтда ушбу ташаббусни амалга ошириш доирасида илм-фан ва таълим соҳасини жадал ривожлантириш, чуқур билим, юксак маданият ва маънавиятга эга шахсларни тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Шубҳасиз, хорижий илғор тажрибаларни жалб қилиш, уларни мослаштириш, илм-фан ва таълим соҳасидаги энг янги техника воситалардан самарали фойдаланишда ёрдам бериши ғоятда муҳимдир.

Илм-фан ва таълим ҳар бир давлатнинг қудратини оширувчи кучдир. Шу муносабат билан ёшларнинг олий ўқув юртларига, шу жумладан чет давлатлардаги олий ўқув юртларига кириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш ва уларга шарт-шароитларни яратиш жуда ҳам зарурлиги ҳақида видеоконференция давомида таъкидлаб ўтилди.

Шубхасиз, Халқ дипломатияси орқали ШҲТга аъзо давлатларнинг манфаатдор тузилмалари билан илм-фан ва таълим соҳасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича тавсия ва таклифлар ушбу йўналишда келгусида қилинадиган ишлар учун муҳим ёрдам бўлади.

Тадбир иштирокчилари бўлиб ўтган видеоконференциянинг аҳамияти ва долзарблигини ҳақида алоҳида тўхталиб  ўтдилар ва келгусида шу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш ҳақида келишиб олдилар.

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг
Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати