ЎзР ФА Ботаника институтида 2021 йил 5-6 март кунлари “Ўз уйингни ўзинг тоза сақла!” шиори остида шанбалик ҳашари бўлиб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар бир ташкилот ходимлар учун иккинчи уй ҳисобланади. Ҳашардан асосий мақсад – Институт биноси атрофини тартибга келтириш, бинонинг фасад қисмида тўпланиб қолган чанг ва доғларни тозалашдан иборат бўлди.

          Институтимизнинг асосий биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унда кўп йиллардан буён йиғилиб келаётган гербарий намуналари сақланади. Ушбу бино ўзининг савлати билан Дўрмон йўли кўчасидан ўтувчиларнинг нигоҳини ўзига жалб қилади. Бундай тадбирлар орқали нафақат Институтимизни балки кўчанинг озодалигини таъминлаган бўламиз.

2

3

11

12

13

4

5

7

8

Bino