Жорий йилнинг 10 март санасида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 117-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳамкорлигида 21 март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Табиатга меҳр болаликдан бошланади” мавзусидаги экологик фестивалга старт берилди.

Ушбу экологик фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказишдан мақсад, ёшлар онгида атроф-муҳитга бўлган эътиборни ошириш, ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларнинг табиат ҳақидаги билим ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш, уларни Она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, ўсиб улғайиб келаётган ёшларни ҳар томонлама баркамол соғлом фарзандлар бўлиб вояга етишларида атроф табиий муҳитнинг тозалиги, мусаффолиги нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир. Жамиятда инсонпарварлик хиссини шакллантириш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланишга, табиатни инсон манфаатларини кўзлаб онгли равишда ўзгартиришга, табиат бойликлари ва умуман табиатни, унинг гўзаллиги, мусаффолигини сақлаб қолишга ва янада бойитишга қаратилган барча тадбирлар мажмуаси ҳисобланади.

Экологик фестивалда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман партия ташкилотлари, Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти вакиллари, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 117-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, аҳоли ва ушбу экологик фестивални ёритиш мақсадида ОАВ ҳодимлари фаол иштирок этдилар.

stol

        Ушбу экологик акцияни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов сўзга чиқиб, Ота-боболаримиз фарзанд дунёга келса, оиланинг ёши улуғ инсонлари билан шу янги авлодга атаб мевали дарахт экишган. “Болам бир кун келиб юртига фойда келтирсин”, деб дуо қилган ота, боласини рамзий келажагини дарахтга ўхшатиб, ҳудди дарахтнинг меваси, сояси ва фойдаси унинг гўзаллигига қиёсланганлиги тўғрисида фикрлари билан очиб берди.

Экологик акция давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори Комилжон Тожибоев сўзга чиқиб, биз атроф-муҳитни муҳофаза қилишимиз, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланишимиз орқали аҳолимиз ва келажак авлодимиз учун қулай яшаш шароитлари яратилишини таъминлашимизда, бугунданоқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутатлари ва Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги бўлим бошлиғи Ботир Шарипов томонларидан “Экологик маданият – бу табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг сифат жиҳати ва характерини акс эттирадиган умумий маданият асоси эканлиги ва у маънавий қадриятлар тизимида, инсон фаолиятининг табиатни билиш ҳамда уни ўзгартириш билан боғлиқ барча турлари ва натижаларида намоён бўлиши “Табиат ва жамият” тизимидаги муносабатларнинг тарихий белгиланган даражаси ва ҳарактерини акс эттириб, инсониятнинг ноосферага ҳаракати босқичларини аниқлашда ўта муҳим аҳамиятга эга”лиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу билан бир қаторда, фестивал давомида ҳудудга 100 дан ортиқ манзарали дарахтларини экиш ишлари ҳам амалга оширилди. Бу тадбирда ўқувчи ёшлар ўз қўллари билан дарахтларни экиб ва ҳар бир дарахтни парвариши учун ўзлиги масъул бўлиш таклифи билан чиқишди. Бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларда Она табиатни севишга, атроф-муҳит ҳақидаги тушунчаларини бойитишга ёрдам бериб, ҳаёт сифатини ҳам яхшилайди албатта.

Йиғилганлар, ушбу экологик тадбир ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларга экологик таълим тарбия бериш билан бирга, ёш авлодни она табиатга меҳр-мурувватни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Шунингдек она табиатимиз мусаффолигига хисса қўшиш, табиат гўзалликларини келажак авлодларга ҳам етказиб беришдек масъулиятли ишни ёш авлод онгига сингдириш каби муҳим масалалар тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

БМТнинг маълумотига кўра, атроф-муҳит ифлосланиши экологик ҳолатини ёмонлашиши оқибатида дунё бўйича бир йилнинг ўзида 12 млн. инсон оламдан кўз юмади ва булардан 3 млн.дан ортиғи гўдаклар ва ёш болаларни ташкил қилади.

Бинобарин, 1 дона дарахт кунига ўртача 27 кг атрофида кислород ишлаб чиқаради. Шу сабабли, дарахтлар экиб, аҳоли саломатлиги учун атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мазкур тадбир иштирокчиларининг асосий мақсади бўлди.

Тадбир якунида мактабда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилотининг Экологик боғи очилди.

asos1

3

4

 

7

8

9

Шунингдек, мазкур экологик фестивални иккинчи босқичи жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Яшнобод туманида жойлашган “Дўстлик” боғида бўлиб ўтиши бўйича иштирокчиларга эълон қилинди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси,
Тошкент шаҳар партия ташкилоти,
ЎзР ФА Ботаника институти