16 май куни соат 11.55да Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди», — дейилади хабарда.

Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.

2

kun.uz сайтида Тошкент Ботаника боғи ҳақида қисқача маълумот ва бир нечта фотосуратлар тақдим этилди.

Маълумот учун, Тошкент Ботаника боғи – Марказий Осиёдаги энг йирик боғ. 58 гектарлик боғ 1950 йилда ташкил этилган. Боғнинг коллекция ҳисобида 6 мингга яқин ўсимликлар бор.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги ўндан ортиқ боғ ва хиёбонлар қаторида Ботаника боғи ҳам реконструкция қилинишини маълум қилганди. Kun.uz ҳокимлик таклиф этаётган реконструкция лойиҳасини эълон қилганди.

3

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

4

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

5

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати