2021 йил 27 март – 5 апрель кунлари Ўзбекистон флораси лабораториясининг катта илмий ходими Д.М.Тажетдинова, кичик илмий ходимлари А.М. Жабборов ва А.А. Раҳматовлар томонидан «Жануби-Ғарбий Ҳисор, Ҳисор-Дарвоз ва Панж олди округлари флорасининг тўр тизимли хариталаш (Сурхондарё вилояти қисми)» мавзусидаги дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш учун, Сурхондарё вилоятининг Шўроб-Хатак, Кўҳитанг, Шеробод, Термиз (Шўроб-Хатак – W192, V191, V192, U191, U192, V192, W192, R194, P194; Кўҳитанг –Q190, Q191, R189, R190, R190, Q190, Q191; Шеробод – I188, H188, G188, F187, F186, E185, H190, М92, F186,  F187, E188; Термиз – D200, C201, C202, C203, B201, B202) ҳудудларида илмий сафарлар амалга оширилди.

Экспедиция аъзолари: катта илмий ходим Д.М. Тажетдинова, кичик илмий ходимлар А.М. Жабборов ва А.А. Рахматов

Сафар давомида Сурхондарё вилоятининг Афғонистон ва Туркманистон Республикаси билан шегара ҳудудлари флораларини мавсумий ҳолати ўрганилди.

3

Кўҳитанг ботаник географик районининг Туркманистон билан чегара ҳудуди

1

Сурхон-Шерабод ботаник географик районининг Афғонистон билан шегара ҳудуди.

Дала тадқиқотлари давомида Кўҳитанг ботаник-географик районидан Ўзбекистон Қизил китобига кирувчи Tulipa tubergeniana hort. ва Iris svetlanae (Vved.) T.Hall & Seisums нинг тарқалиш координаталари аниқланди

5

Tulipa tubergeniana hort.

6

Iris svetlanae (Vved.) T.Hall & Seisums

Дала тадқиқотлари давомида Кўҳитанг ботаник-географик районининг Ўзбекистон Миллий гербарийси фондида гербарий намуналари мавжуд бўлмаган ҳудудлари (U191-Қизилбулоқ шарқи, U192-Найбдикамар) ўсимликларининг мавсумий рўйҳати олинди

7

U192-Найбдикамар ҳудуди

2

10

U191-Қизилбулоқ шимоли