2021 йил 20-май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг “Ўзбекистон флораси” лабораторияси катта илмий ходими, б.ф.н. Д.М. Тажетдинова лаборатория профили “Жануби-ғарбий Ҳисор, Ҳисор-Дарвоз ва Панж олди округлари флорасини тўр тизимли хариталаш (Сурхондарё вилояти)” бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Биология факультетининг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларига сўзлаб берди.

1

Д.М. Тажетдинова Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети Биология факультетининг декани, фан доктори Я. Аметов маърузачи ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳақида қисқача маълумотлар бермоқда.

Учрашувнинг асосий мақсади, олий таълим муассасаси ихтидорли талабаларининг илмий дунёқарашини янада кенгайтириш, илм-фанга йўналтириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, дустона алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

2

3

Учрашув якунида тақдимотдаги илмий натижалар ўқув жараёнида маълумот сифатида қабул қилинди ва ихтидорли талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Д.М. Тажетдинова томонидан тайёрланди