Халқаро анжуман Наманган муҳандислик-технология институтида ташкиллаштирилди

       Илмий анжуманда хорижий ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ва Илмий тадқиқот институтлари олимлари, профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, тадқиқотчилари, магистрант ва иқтидорли талабалари томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари муҳокама қилинди.

      Мазкур анжуманда Ботаника институти Ўзбекистон флораси лабораторияси мудири, академик К.Ш. Тожибаев ўз маърузаси билан иштирок этди.

2

Ўзбекистон табиий пиёз турларининг келиб чиқиш марказларидан бири сифатида эътироф этилади.

 Allium Linnaeus бир уруғпаллали геофитларнинг энг йирик туркумларидан бири бўлиб, дунё флорасида 900 дан ортиқ турлари мавжуд. Марказий Осиёда 270 дан ортиқ турлари учрайди. Ўзбекистон флорасида 140 га яқин ёввойи пиёз турлари маълум.

4

        Сўнгги 25 йил давомида Ўзбекистон худудидан дунё фани учун янги бўлган 20 дан ортиқ пиёз турлари кашф қилинган. Уларнинг 40% Фарғона водийсидан топилган.

5

         Юртимизда ўсаётган пиёзлар халқаро илмий хамкорликни ривожланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бунга мисол тариқасида 2017 йилда Хитой Фанлар Академияси Куньмин Ботаника институти ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент Ботаника боғида ўртасида Хитой-Ўзбекистон ёввойи пиёз турлари боғи ташкил қилинди.

3

       Хозирги кунда ботаника боғида ташкил қилинган “Global Allium Garden. Tashkent Center” Марказий Осиё, Эрон, Хитой ва Ўртаер денгизи худудларига мансуб бўлган 80 дан ортиқ пиёз турлари жамланган.