Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Табиий фанлар факультетидаги тақдимот жараёни

          2021 йил 21-май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институтининг Ўзбекистон флораси лабораторияси катта илмий ходими, б.ф.н. Д.М. Тажетдинова билан Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти Табиий фанлар факультетида профессор-ўқитувчилар ва ихтидорли талабалар ўртасида учрашувлар ташкил этилди.

        Бу учрашувларни ўтказишдан мақсад олий таълим муассасаси хотин-қизлар ва ихтидорли талабаларнинг илмий дунёқарашини янада кенгайтириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, ёш қизларни илм-фанга йўналтириш, дустона алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

 2

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтидаги иқтидорли хотин-қизлар билан учрашув.

          Шунинг билан бирга мазкур институт ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф. Отенова бошчилигида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, илм-фан соҳасида изланаётган хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, олима аёллар тажрибасини оммалаштириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга ошириш юзасидан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

          Учрашув давомида, Д.Тажетдинова лаборатория профили “Жануби-ғарбий Ҳисор, Ҳисор-Дарвоз ва Панж олди округлари флорасини тўр тизимли хариталаш (Сурхондарё вилояти)”дан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ботаника институти Ўзбекистон флораси лабораториясида олиб борилаётган илмий ишлар натижалари, флорани ўрганишда фойдаланилаётган замонавий усуллар бўйича маълумотлар бердилар. Иқтидорли талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

       Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг телеграм каналида Табиий фанлар факультети иқтидорли талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг Ўзбекистон флораси лабораторияси катта илмий ходими, б.ф.н. Д.М.Тажетдинова “Маҳаллий флорани ўрганишда тўр тизимли хариталарни яратиш (Сурхондарё вилояти қисми мисолида” мавзусидаги семинар дарсини ўтказганлиги ҳақида маълумот берилди. Батафсил https://t.me/nmpi1934/13184 телеграм каналида.

4

 

Ушбу материал  Д.М. Тажетдинова томонидан тайёрланди