Ўзбекистон флораси лабораторияси илмий ходимларининг 2021 йил 17-24 – май кунлари «Жануби-Ғарбий Ҳисор, Ҳисор-Дарвоз ва Панж олди округлари флорасининг тўр тизимли хариталаш (Сурхондарё вилояти қисми)» дастури доирасида Бойсун, Боботоғ ботаник географик районлари худудида амалга оширган дала тадқиқотлари

       2021 йил 17-24 май кунлари Ўзбекистон флораси лабораториясининг илмий ходимлари О.Т. Тургинов, А.М. Жабборов, С.О. Пўлатов, С.А. Тоғаев, А.А. Раҳматов, Ф.И, Акбаров, О.А. Турдибоевлар томонидан «Жануби-Ғарбий Ҳисор, Ҳисор-Дарвоз ва Панж олди округлари флорасининг тўр тизимли хариталаш (Сурхондарё вилояти қисми)» мавзусидаги дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш учун, Сурхондарё вилоятининг Бойсун,  Боботоғ ботаник-географик районлари (Бойсун – Z213, Z212, Y214, V213, W212, W193, V192, W194, W192, V191, V193, AD211, Боботоғ – W213, W214, W212, U213, U214, V216, U216, S216, V212, U212, T213, S214, S213, T212, T214, V215) ҳудудларида илмий сафарлар амалга оширилди.

     Сафар давомида Сурхондарё вилоятининг Боботоғ тизмаси флораси, шунигдек, Бойсун тоғ тизмаларининг Вахшивар тоғлари атрофларининг мавсумий ҳолати ўрганилди.

     Дала тадқиқотлари давомида 2000 дан ортиқ гербарий намуналари йиғилди ва Ўзбекистон Миллий гербарийси фонди ушбу намуналар билан бойитилди.

1

      Экспедиция аъзолари: О.Т.Тургинов, С.О.Пўлатов, А.М.Жабборов, А.И.Акборов, А.А.Рахматов, С.А.Тоғаев ва О.А.Турдибоев

3

Ўзбекистон флорасининг тўр тизимли харитаси ва тадқиқот ҳудуди.

2

      Дала тадқиқотлари олиб борилган катаклар (индекслар). Дала тадқиқотлари олиб борилган квадратларнинг турлар бойлиги (species richness) (бирламчи маълумотлар асосида)

4

Salvia insignis Kudr.

     Мазкур дала тадқиқоти давомида Salvia insignis Kudr. нинг Боботоғ тизмасининг Оқмачит қишлоғи атрофидан жуду кам сонли популяцияси аниқланди. Бу турнинг гербарий намунаси охирги маротаба 1979 йил А. Ли, Т. Цукерваник томонидан Боботоғ тизмасининг Кашка ва Лалмикор қишлоқлари атрофидан терилган эди.

7

Боботоғ тизмаси Онарбулоқ қишлоғининг юқори қисми h=1800

6

Акбаров Ф.И.  Бойсун тизмаси Завбоши қишлоғи атрофида тадқиқот иши билан банд.

Ушбу материал С.О. Пўлатов, Ф.И, Акбаровлар томонидан тайёрланди.