Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти ҳузуридаги акад. Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи томонидан ўсимликларни интродукция қилиш, иқлимга мослаш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва жамоатчиликни  табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича 20 дан ортиқ, шу жумладан Германия, Австрия, Франция, АҚШ Россия, Полша Исландия, Недирландия, Швейцария, Испания ва бошқа давлатларнинг ботаника боғлари билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан муаян ишлар амалга оширилмоқда.

        Тошкент Ботаника боғи 2012 йилдан Халқаро Фанлар академияси ассоциацияси қошидаги МДҲ Ботиника боғлари Кенгаши аъзоси ҳисобланади. Тошкент ботаника боғининг 2020 йил фаолияти якуни бўйича  маълумот чоп этиладиган Кенгаш Бюллетенга киритиш учун йўлланган.

     Шунингдек, 2021 йилнинг май ойида Тошкент Ботаника боғи, 118 та давлатлардаги 800 та ботаника боғлари билан иш олиб борувчи ҳамда ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича ўзаро ҳамкорлиги дунёдаги энг катта тармоқни ташкил этувчи Халқари Ботаника боғларини ҳимоя қилиш (BGCI, Лондон) ташкилотига аъзоликка қабул қилинди.

     Жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент ботаника боғига М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Ботаника боғи директори В.В. Чуб ва илмий ходимлари ташриф буюришди ва Тошкент ботаника боғи рахбарияти билан учрашдилар.

1

2

3
Учрашув давомида Тошкент ботаника боғи директори С.Х. Абдиназаров меҳмонларни боғ фаолияти билан батафсил таништирди, улар учун Тошкент ботаника боғи экспозициялари ва оранжереяси бўйича экскурсия ташкил этилди. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Ботаника боғи директори ўз навбатида учрашув қатнашчиларига муассасанинг таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти тўғрисида маълумот берди ҳамда Тошкент ботаника боғи коллекциясини тўлдириш учун лоланинг 11 та янги навлари нинг пиёзини тақдим этди.

8

9

     Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти ҳузуридаги акад. Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Ботаника боғи ўртасида табиий флорани, манзарали, доривор ва бошқа фойдали ўсимликларни ҳимоя қилиш ва  такрор етиштириш, ўзаро тажриба ва илмий-тадқиқот соҳасида ахбороти алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

5

6

7

Манбаhttp://academy.uz