Лабораториянинг устувор йўналишлари

Ўзбекистон арид минтақалари яйловларининг замонавий ҳолатини ўрганиш, хариталаш ва ҳосилдорлигини аниқлаш, чўлланиш жараёнида яйловларда тарқалган камёб турлар популяцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, муҳофазаталаб ўсимлик жамоаларини аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Қуйидаги йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда:

  1. Ўзбекистон арид минтақалари ўсмликлар қоплами ва яйловларининг замонавий ҳолатини хариталаш йўли билан ўрганиш. Яйловларнинг мавсумий ҳосилдорлиги, юкламаси ва пайҳонланиш даражасини аниқлаш. Ўзбекистон арид минтақалари яйлов ем-ҳашак флорасини аниқлаш, ем-ҳашак ўсимликларини биоморфлар, биотоплар ва ейилувчанлик бўйича таҳлил қилиш. Республикамизнинг маъмурий ва географик ҳудудлари яйловларидан барқарор фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
  2. Ўзбекистон ўсимликлар қопламида тарқалган камёб, муҳофазаталаб ўсимлик жамоаларини аниқлаш, уларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш ва муҳофоза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Яшил китобини чоп этиш учун камёб жамоаларнинг очеркларини тайёрлаш.
  3. Геохронологик даврлар (сўнгги неоген ва тўртламчи даврлар оралиғи) мобайнида Марказий Осиёда алоҳида аҳамиятга эга бўлган турларни биоиқлим моделлаштириш ва ўзига хос фитогеографик ҳудудлари ўсимликлар қопламини шаклланишидаги ўрнини баҳолаш. Иқлим ўзгариши сценарийлари асосида келажакда ўсимликлар қопламида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш ва йўқолиб кетишга мойил жамоалар ҳолатини таснифлаш.
  4. Ўсимликлар ривожланишининг замонавий тенденциясини ўрганиш ва чўлланишни айрим компонентларининг қурғоқчил ҳудудлар экосистемаларига таъсирини баҳолаш (иқлим ўзгариши, Орол денгизининг қуриши, йўл қурилиши ва нефть-газ соҳасининг ривожланиши). Орол денгизи қуриган тубида шаклланган ўсимликлар қопламида кечаётган ўзгаришларни аниқлаш ва яйловларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
  5. Мавжуд геоботаник қайдномаларнинг электрон базасини тузиш ва Ўзбекистон флорасининг экологик шкаласини ишлаб чиқиш.

Лабораториянинг илмий ютуқлари

2007-2011 йилларда “Жанубий-Ғарбий Қизилқум ва Оролқум ўсимликлар қопламининг трансформацияси ва галоадаптацияси хусусиятлари” мавзуси бўйича фундаментал лойиҳа. Лойиҳа доирасида тадқиқот ҳудудидаги ўсимликларнинг трансформация хусусиятлари ва фитоценотик хилма-хиллиги аниқланган ва “Кўкчатоғ ўсимликлар қоплами” (М1:100000) харитаси тузилган. Чўлланиш омиллари (механизмлари) аниқланган ва тадқиқот ҳудудидаги ўсимликларининг пайҳонланиш даражаси ва кўламини баҳолаш критериялари ишлаб чиқилган. Антропоген босим шароитларида ўсимликларнинг замонавий ҳолатини аниқлаш учун эдификаторлар популяцияларининг ёш ҳолатлари, қонуниятлари Қулжуқтоғ қияликлари экспозициясига боғлиқ ҳолда аниқланган. Турли ўсимлик жамоаларидаги эдификатор ва доминант турларнинг эколого-биологик, физиологик хусусиятлари ҳосилдорлик билан боғлиқ ҳолда ўрганилган, бу эса деградацияга учраган ҳудудларни яхшилашнинг назарий асоси ҳисобланади. Қиёсий жиҳатдан турларнинг галофакторга чидамлилигини аниқлаш мақсадида Қулжуқтоғнинг жанубий ва шимолий ёнбағирлари эдификатор ва доминант турларининг физиологик мослашуви ўрганилган. Чўлланиш характерини белгиловчи тупроқдаги туз таркиби аниқланган, стрессга чидамлилиги кўрсткичи сифатида Орол денгизи ва Қизилқум коллекция майдонларидаги ўсимликларнинг ҳаётий яшовчанлиги аниқланган.

2012-2014 йилларда “Марказий Қизилқум яйлов экосистемаларининг замонавий ҳолатини баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳа. Лойиҳа доирасида “Кўкча массиви яйлов харитаси” (М 1:200000) ва унга изоҳ тузилган. Майдони ва мавсумий ер устки ҳосилдорлиги аниқланган, яйлов хилларининг деградация даражаси A, B, V индекслари билан кўрсатиб берилган. Харитада жами 8 та яйлов типи ва 18 та картографик бирлик ажратилган, улардан 13 таси яйлов хиллари. Кўкча массиви яйлов хилларида юксак ўсимликларнинг жами 37 оила, 116 туркум ва 160 тури қайд қилинган. 17 та доминант ем-ҳашак турларининг биокимёвий таркиби ўрганилган. Кўкча массивининг яйлов экосистемаларида камёб турлардан Lagochilus inebrians, Lagochilus gypsaceus, Juno hippolyti, Tulipa michаeliana ва Tulipa lehmanniana учрайди. Уларнинг ҳар бир ценопопуляциясига таъриф берилган. Қизилқум чўл станциясида ем-ҳашак ўсимликларининг биоэкологик хусусиятлари ўрганилган ва 40 та турдан 16 таси катта ҳаётий циклини давом эттираётгани аниқланган.

Karta

2015-2017 йилларда “Чўлланиш жараёнида Қизилқум қолдиқ тоғлари камёб ва йўқолиб бораётган турлари ценопопуляцияларининг ҳолатини баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳа. Лойиҳа доирасида Қизилқум қолдиқ тоғлари камёб ва йўқолиб бораётган турларининг 59 та ценотик популяциялари ўрганилган – Iris hippolyti (Vved.) Kamelin,  Astragalus kuldzhuktauense F.O. Khass., Shomuradov & Esankulov, A. holargyreus Bunge, А. centralis  E. Sheld., Stipa aktauensis Roshev., Ferula kyzylkumica Korovin, Lepidium subcordatum Botsch. et Vved., Tulipa lehmanniana Merckl., T. borszczowii Regel, T. micheliana Hoog., Eremostachys eriolarynx Pazij et Vved., Scorzonera bungei Krasch. et Lipsch. Уларнинг онтогенетик структураси ва ценопопуляция типлари аниқланган. Танланган организм ва популяцион белгилар асосида Қизилқумнинг камёб турлари ценопопуляцияларининг замонавий ҳолати баҳоланган. Ўрганилган ценопопуляцияларнинг виталитет ҳолатини акс эттирувчи тарқалиш хариталари тузилган.

2016-2017 йилларда “Қашқадарё вилояти камёб ва йўқолиб бораётган юксак ўсимликлар ва умуртқали ҳайвонлар кадастри” мавзусидаги амалий лойиҳа. Ушбу лойиҳа доирасида илк бор Қашқадарё вилояти флорасининг 2023 турни ўз ичига олувчи 617 туркум ва 103 оиладан иборат кадастр рўйхати тузилган. Гербарий намуналарининг танқидий таҳлили натижасида Ўзбекистон флораси учун қуйидаги 12 янги тур аниқланган: Chenopodium urbicum L., Halimocnemis beresinii Iljin, Limonium chrysocomum (Kar. &Kir.) Kuntze, Rhodiola recticaulis Boriss., Erigeron andryaloides (DC.) Benth. ex C.B. Clarke. (Psychrogeton andryaloides (DC) Novopokr.), Cousinia pannosa C.Winkl, Pedicularis sarawschanica Regel, Scrophularia canescens Bong., Phlomoides baldschuanica (Regel) Adylov, Kamelin&Makhm., Scutellaria jodudiana B.Fedtsch., Scutellaria poecilantha Nevski ex Juz. и Alopecurus nepalensis Trin. ex Steud. Қашқадарё вилоятидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 88 тур ўсимликнинг кадастр рўйхати тузилган. Улардан 39 таси миллий эндемиклар, 1 тур IUCNRedList киритилган ва яна 1 тур CITES га киритилган. Dianthus uzbekistanicus Lincz., Eremurus robustus (Regel) Regel, Salvia lilacinocoerulea Nevski., Allium jesdianum subsp. angustitepalum (Wendelbo) F.O. Khass. & R.M. Fritsch., Tulipa fosteriana W. Irving и Iris magnifica (Vved.) F.O. Khass. & Rakhimova турлари ценопопуляцияларининг замонавий ҳолати баҳоланган.

2018-2020 йилларда амалга оширилган  “Навоий ва Бухоро вилоятларининг камёб ва йўқолиб кетаётган юксак ўсимликлари кадастри” мавзусидаги амалий лойиҳада Навоий вилояти юксак ўсимликларининг рўйхати тузилган бўлиб, у 90 та оила, 509 та туркум ва 1561 та турни ўз ичига олган. Ушбу таксонларнинг Навоий вилояти бўйича ботаник-географик тарқалиш районлари аниқланган. Марказий гербарий маълумотлар базаси ва адабиётлар таҳлили асосида Қизил китобга киритилган 43 та ўсимлик турининг кадастр рўйхати тузилган. Шундан 26 та тур – миллий эндемлардир. «Қизил китоб»га киритилган турлар тарқалишининг ГИС харитаси тузилган ва 21 та тур ценопопуляциясининг онтогенетик структураси ўрганилган. Мавжуд ва янги йиғилган материаллар таҳлили асосида тадқиқот районининг 205 та нуқта йиғиндисидан иборат камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг давлат кадастри шакли тўлдирилган.

2017-2020 йилларда “Чўлланиш жараёнида Устюрт ўсимлик ва ҳайвонот олами ривожланишининг замонавий тенденцияси” мавузисидаги фундаментал лойиҳа амалга оширилди. Фундаментал лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Устюрти ўсимликлар жамоасининг қайта қуриш механизми аниқланган. NMDS таҳлили асосида Kernel density (f) кўрсаткичлари ва сукцессия жараёнида жамоаларнинг тақсимланиш характери кўрсатилган ҳамда келажакда ўрганилаётган ҳудуд ўсимлик қопламидаги ўзгаришлар баҳоланган. Бунда Марказий ва Шимолий Устюртнинг айрим калит жамоаларида статуснинг сусайиши ёки доминант турларнинг йўқолиши орқали акс этган ўзгаришлар, шунингдек, ўсимлик жамоалари ўзгарувчан параметрларининг NMDS (95%) ишончлилик қиймат чегарасидан оғиши аниқланган. Охирги йилларда мезофит жамоаларда биохилма-хиллик индексининг камайиши полидоминант индекси билан ижобий корреляциялаши Орол денгизининг қуриши каби ноқулай шароит билан боғлиқлиги аниқланган. Нейрон-регрессив ва нейрон-кластер таҳлиллар асосида Шарқий чинк жамоаларининг тур таркибида ксерофит ва галофит ўсимликлар ҳиссасининг кўпайиши ҳамда келажакда уларнинг прогрессив тенденцияси (r2=0,03) асосланган. Биоиқлим моделлаштириш асосида ернинг турли геохронологик даврларида (милоддан аввалги 140000, 20000, 6000) Устюрт туб ўсимликлари шаклланишидаги тарихий тенденциялар иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёда биохилма-хилликни сақлашда Устюрт платосининг роли аниқланди. Устюрт платоси эдикаторларининг динамикаси иқлим сценарийлари (RCP 2.6, RCP 4.5, RCP 6.0, RCP 8.5) билан боғлиқ ҳолда аниқланди ва келажакда (2100 й.) ареалларининг ривожланиш ҳамда регрессия даражалари  таснифланди. Орол денгизининг қуриган тубидаги ўсимлик қоплами шаклланишининг кўп йиллик тенденциялари аниқланган. Орол денгизининг қуриши билан Устюрт платоси ўсимликлар қопламида юз бераётган ўзгаришлар баҳоланган ва қурғоқчилик шароитида инқирозга мойил ҳудудларни акс эттирган ҳолда яйловларидаги ўсимликлар биомассасининг кўп йиллик ўзгаришлари харитаси тузилган.

karta

Лабораториянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури

2020-2024 йилларда “Қорақалпоғистон Республикасининг ўсимлик қоплами ва яйлов ресурсларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш” дастури бўйича қуйидаги вазифалар бажарилиши белгиланган:

2020 йил: Устюрт платосининг жануби-шарқий ҳудуди ва Орол денгизининг қуриган туби ўсимликлар қопламига оид адабиётларни таҳлил қилиш; Устюрт платоси ўсимликлар қопламининг йирик масштабли харитасини тузиш ва унинг изоҳини ишлаб чиқиш; Устюрт ўсимликлар жамоалари таснифининг умумий тизимини ишлаб чиқиш; иқлим ўзгариш сценарийлари бўйича камёб турларнинг потенциаль тарқалишини моделлаштириш; модел турлар мисолида ўсимликларнинг қурғоқчиликка структуравий мослашиш механизмини аниқлаш; камёб турлар ценопопуляцияларининг онтогенетик структуралари асосида популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш.

2021 йил: Устюрт яйловлари ем-хашак ўсимликларининг рўйхатини тузиш; ем-хашак ўсимликларни биоморфлар, биотоплар ва географик ҳудуд бўйича таҳлил қилиш; Қорақалпоқ Устюртининг камёб ўсимлик жамоаларини аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш; Қорақалпоқ Устюрти яйловларининг замонавий таснифини ишлаб чиқиш; тадқиқот ҳудуди яйловларининг электрон рақамли кадастрини юритиш; биоклиматик ва тупроқ омилларининг таҳлили асосида Устюрт платоси яйлов типларининг тарихий ва замонавий шаклланиш хусусиятларини аниқлаш.

2022 йил: Электрон-рақамли “Қорақалпоқ Устюрти яйловлари харитаси” “Устюртнинг яйлов сиғими харитаси” “Устюрт яйловларидан мавсумий фойдаланиш харитаси”ни тузиш.

2023 йил: Қорақалпоғистоннинг шарқий қисми табиий ўсимликлар қопламини тадқиқ қилиш, электрон рақамли “Қорақалпоғистон шарқий қисми яйловлар харитасини” ни тузиш; электрон рақамли «Қорақалпоғистон шарқий қисми яйловларининг сиғими харитаси»ни тузиш; электрон рақамли “Қорақалпоғистон шарқий қисми яйловларидан мавсумий фойдаланиш харитаси”ни тузиш.

2024 йил: Орол денгизининг қуриган туби ўсимликлар қопламининг замонавий ҳолатини ўрганиш; Орол денгизининг қуриган қисмида ўсимликлар сукцессиясининг механизмини аниқлаш; Йирик масштабли “Орол денгизининг қуриган тубининг ўсимликлари харитаси”ни тузиш ва унинг изоҳини ишлаб чиқиш; денгизнинг қуриган тубида муҳофазага муҳтож ўсимлик жамоалари ва экотопларни аниқлаш.

Дастурнинг 2020 йилларга белгиланган вазифалари доирасида “Қорақалпоқ Устюртининг ўсимликлар қоплами харитаси” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

karta2

Халқаро лойиҳалар

2005-2008 йилларда Cropping Systems Research Laboratory (Техас, США) билан ҳамкорликда “Қум стабилизацияси техникаси тадқиқотлари (Research on sand stabilization techniques)“ мавзусидаги халқаро лойиҳа бажарилган. Лойиҳа доирасида Орол денгизи қуриган тубининг икки профилида йирик масштабли “Ўсимликлар қоплами харитаси” тузилган. Харитада ўсимликлар қопламининг 4 типи ва 11 формацияси доирасида 30 картографик бирлик ажратилган. Белгиланган икки профил бўйича қирғоқ бўйидан сув юзасигача бўлган масофада тупроқнинг механик таркиби, намлиги, чиринди ва тузлар таркиби ўрганилган. Денгизнинг қуриган тубида фитоценозларнинг бирламчи сукцессиясининг асосий механизми сизот сувларининг минерализация ва чуқурлиги, рельеф шакли, тупроқнинг литологик таркиби ва қирғоқнинг чекиниш тезлигига асосланган экотопик танлов ҳисобланиши аниқланган. Ўсимликларнинг тузга ва қуруқликка чидамлилиги бўйича олиб борилган лаборатория ва иссиқхона тажрибалари асосида янада истиқболли турлар танлаб олинган – Salsola richterii, Ammodendron conollyi, Calligonum setosum, Astragalus villosissimus, Ceratoides eversmanniana, Artemisia ferganensis. Орол денгизи қуриган тубининг кўчар қумларини мустаҳкамлаш учун танлаб олинган турлар ёрдамида агрофитоценоз яратиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилган.

Хўжалик шартномалари

Лабораториянинг мутахассислари бир неча йиллар мобайнида “Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси” ва ОАЖ «ЛУКОЙЛ Ўзбекистан Оперейтинг Компанияси» хамкорлигида атроф-муҳитни биотик мониторинг қилиш хизматларида экспертлар сифатида фаол қатнашиб келмоқда. Бундан ташқари, ҳозирда “Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилоятида ВВЭР-1200 реактор установкаси энергоблоклари таркибида АЭС қурилишида мос майдончалар танлаш учун ўсимликлар оламини ўрганиш” (2019-2021) ва “Орол денгизининг қуриган сатҳида турғун шаклланган ва шаклланиши давом этаётган яйловларни инвентаризациялаш ва ҳариталаш” (2020-2021) мавзуларидаги шартномалар юритиб келинмоқда.

Лабораториянинг қисқача тарихи ҳақида

Геоботаника лабораторияси 1950 йилда В.П. Дробов раҳбарлигида ташкил топган. Кейинроқ лабораторияни А.Я. Бутков, Г.Х. Хамидов, Н.И. Акжигитова, О.Х. Хасановлар бошқарган. Лабораториянинг асосий йўналиши – Ўзбекистоннинг табиий ўсимлик қопламини тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланиш йўлларини ўрганишдан иборат бўлган. Кўп йиллик тадқиқотлар асосида лаборатория ходимлари томонидан республиканинг картографик материаллари умумлаштирилган ва Ўзбекистоннинг йирик масштабли ўсимликлар қоплами харитаси ҳамда унинг кўп босқичли изоҳи тузилган. 1971-1984 йилларда регионал геоботаник материалларни бирлаштириш натижасида 4 жилдли «Растительный покров Узбекистана и пути его рационального использования» монографияси чоп этилган.

Ўсимликлар экологияси лабораторияси 1953 йилда академик Е.П. Коровин ташаббуси билан ташкил топган. Лаборатория мудирлигига проф. В.А. Бурыгин тайинланган. В.А. Бурыгин раҳбарлигида фитомелиорациянинг илмий асослари ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг тоғ этаклари ва адирлари шароитида ем-ҳашак бута ва яримбуталарнинг етиштириш йўллари ва методлари режалаштирилган. 1958 йилда лабораторияга проф. Ю.С. Григорьев келиши билан, унга “Ўсимликлар эволюцион экологияси” номи берилган. Унинг раҳбарлигида айрим ем-ҳашак ўсимликларнинг қиёсий экологик ўрганиш ишлари олиб борилди. 1967 йилда лабораторияга аввалги – ўсимликлар экологияси номи қайтарилган ва унга проф. О.Х. Хасанов мудирлик қилган. Лабораториянинг асосий вазифаси – Фарғона водийси ва Тошкент адирларининг инқирозга учраган майдонларида кўп йилларга мўлжалланган, юқори ҳосилли сунъий яйловлар ташкил этишнинг фитомелиоратив усуллари методларини ишлаб чиқишдан иборат бўлган. Тадқиқот натижалари бир қатор монографияларда («Биология и экология растений, вводимых в культуру в адырной зоне» (1973 й.), «Эколого-биологические основы создания искусственных пастбищ и сенокосов на адырах Ферганской долины» (1977 й.), «Адаптация кормовых растений к условиям аридной зоны Узбекистана» (1983 й.)) акс этган.

1959 йилда акад. А.М. Музаффаров ташаббуси билан Қизилқум чўл станцияси ташкил этилган ва унга қ/х фанлари номзоди Л.Е. Паузнер раҳбар этиб тайинланган. 1961 йилдан 1964 йилгача лабораторияга б.ф.н. А.Д. Ли, 1964 йилдан 1986 йилгача  И.Ф. Момотов раҳбарлик қилган. Лабораториянинг вазифаси – Жануби-Ғарбий Қизилқумнинг ҳар хил тупроқ типларида юқори ҳосилли сунъий яйловлар ташкил этишдан иборат бўлган. Асосий тадқиқот натижалари «Теоретические основы и методы фитомелиорации пастбищ Юго-Западного Кызылкума» (1973 й.) ва «Искусственные экосистемы пастбищного назначения в Юго-Западном Кызылкуме» (1978 й.) каби монографияларда ўз аксини топган. Чўл яйловларида фитомелиорациянинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш бўйича ЎзР ФА академиги Ж.К. Саидов ва проф. И.Ф. Момотовлар 1981 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлганлар.

1960 йилда Нурота яримчўл станцияси ташкил топган ва унга 1974 йилгача қ/х фанлари номзоди С.Г. Головченко раҳбарлик қилган. Станция қурғоқчиликка чидамли ем-ҳашак ўсимликларни танлаш ва изеннинг истиқболли формаларини Ўзбекистоннинг ярим чўл минтақасида кўпайтириш йўллари билан шуғулланган. 1974 йилдан 1986 йилгача лабораторияга б.ф.н. Н.Т. Темирбаев мудирлик қилади ва лаборатория йўналиши анча кенгайтирилади. Лаборатория ходимлари С.Г. Головченко ва А. Расуловлар изеннинг истиқболли формаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этганлари учун 1971 йилда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганлар.

1986 йилда фитомелиоратив ишларнинг кучайтириш мақсадида 3 лаборатория “Табиий яйловлар фитомелиорацияси” лабораториясига бирлаштирилади ва унга 1993 йилгача проф. О.Х. Хасанов раҳбарлик қилади. 1994 йилдан 2012 йилгача лабораторияни проф. Т.Рахимова бошқарган. 2000 йилдан лаборатория “Геоботаника ва ўсимликлар экологияси” номи билан аталади.  Ушбу даврдан бошлаб проф. Т. Рахимова раҳбарлигида Жануби-Шарқий ва Жануби-Ғарбий Қизилқум ҳамда Орол денгизининг қуриган саҳни ўсимлик қопламининг ҳозирги ҳолати ўргани    лган. Тадқиқот олиб борилган районларнинг йирик масштабли ўсимликлар қоплами ва яйловлари хариталари тузилган. 2012 йилдан ҳозирги вақтгача б.ф.д., проф. Х.Ф.Шомуродов раҳбарлигида Ўзбекистон арид минтақалари яйлов ўсимликларининг замонавий ҳолатини ўрганиш, хариталаш ва чўл яйловлари ҳосилдорлигини аниқлаш, чўлланиш жараёнида яйлов камёб турлари ценопопуляцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш бўйича давлат дастурлари, лойиҳалар бажариб келинмоқда. “Геоботаника ва ўсимликлар экологияси” лабораторияси базасида “Ўсимликлар популяцион биологияси ва экологияси” лабораторияси ташкил этилганлиги муносабати 2021 йилдан лаборатория “Геоботаника” номи билан юритилиб келинмоқда.

Лабораторияда 8 фан доктори ва 41 биология фанлари номзодлари тайёрланган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон арид минтақалари яйлов ўсимликларининг замонавий ҳолатини ўрганиш, хариталаш ва чўл яйловлари ҳосилдорлигини аниқлаш, чўлланиш жараёнида яйлов камёб турлари ценопопуляцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, биоиқлим моделлаштириш, ўсимликлар ривожланишининг замонавий тенденциясини баҳолаш ва чўлланишни айрим компонентларининг Оролбўйи экосистемаларига таъсирини аниқлаш, мавжуд геоботаник таърифларнинг электрон базасини тузиш ва Ўзбекистон ўсимликлари экологик шкаласини ишлаб чиқиш каби замонавий тадқиқотлар б.ф.д., проф. Х.Ф.Шомуродов раҳбарлигида Геоботаника лабораториясининг ходимлари (етакчи илмий ходим б.ф.д., проф. Т.Раҳимова, катта илмий ходимлар: б.ф.н., к.и.х. Н.К.Раҳимова, б.ф.н., к.и.х. Б.А.Адилов, б.ф.н., к.и.х. В.Қ.Шарипова, кичик илмий ходимлар: Б.Ш.Хабибуллаев, Ф.И.Полвонов, У.Ш.Саитжанова, Ж.С.Садинов) томонидан бажарилмоқда.

Лаборатория илмий тадқиқотларининг асосий натижалари 17 та монография, кўпсонли тематик тўпламлар ва илмий мақолаларда умумлаштирилган. Шу билан бирга 4-жилдли «Растительный покров Узбекистана и пути его рационального использования» (1970-1980 йй.) монографияси алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда геоботаник тадқиқотлар учун эталон (намуна) ҳисобланади.

Лаборатория илмий ходимларининг сўнги йиллардаги фаолияти натижалари

Юқори рейтингли журналлардаги илмий мақолалар

               Хасанов O.X., Рахимова Т., Шомуродов Х.Ф. Влияние антропогенных факторов на пастбищную растительность Узбекистана // Проблемы освоения пустынь. – Ашхабад, 2006. – 2. – С. 32-33.

               Rakhimova T., Rakhimova N., Toderich K., Shomurodov H. Ecological and biological Features of some Artemisia species from subgenus Seriphidium (Bess.) Rouy. and prospects of their use in Uzbekistan // Journal of Arid Land Studies, 2006. – № 15 (4). – Р. 207-210.

               Khassanov F.O., Shomurodov H., Tojibaev K. A new Allium L. species from middle Asia. Linzer boil. Beitr. 39/2, 2007. pp. 799-802.

           Агзамходжаев А.А., Шомуродов Х.Ф. Химическое закрепление и фитомелиорация засоленных песков Арала // Экологические системы и приборы. – Москва, 2008. – №9. – С. 40-45.

               Шомуродов Х.Ф., Рахимова Т., Алланазарова У. Картографирование растительного покрова южной осушенной части дна Аральского моря // Вестник Каракалпакского отделения АН РУз. – Нукус, 2008. – №3. – С. 28-30.

               Khassanov F.O., Saribaeva Sh.U. Esankulov A.S. A new Astragalus species from Uzbekistan // Stapfia. Germany, Stutgard, 2010. – N 92. – P. 25-26.

               Zair S. Shakirov, Sardor A. Khakimov, Habibullo F. Shomurodov, Bakhtiyar R. Umarov. Nodulation in Onobrychis Perennial Legume Plants. American Journal of Plant Sciences, 2010, №1, Р. 119-130.

          Шомуродов Х.Ф. Вредные и ядовитые растения пустыни Кызылкум. Журн. Проблемы освоения пустынь. – Ашхабад, 2011. – № 1. – С. 23-27.

               Хасанов Ф.О., Шомуродов Х.Ф., Кадыров Г.У. Краткий очерк и анализ эндемизма флоры пустыни Кызылкум. Санкт-Петербург. Ботанический журнал. 2011, т. 96, №2 С. 237-246.

               Khassanov F.O., Shomurodov H., Kadyrov G. Taxonomic revision of Allium L. sect. Allium s. l. in Central Asia. Staрfia № 95. 2011. pp. 171-174.

               Zair S. Shakirov, Sardor A. Khakimov, Habibullo F. Shomurodov. Effect of salinity and drought on symbiotical and biochemical properties of Onobrychis and alfalfa. American Journal of Agricultural Sciences. Vol.3, No.3, 2012. P. 201-211.

               Shomurodov H.F., Rakhimova T.T., Saribaeva Sh.U., Rakhimova N.K., Esov R.A., Adilov B.A. Perspective Plant Species for Stabilization of Sand Dunes on the Exposed Aral Seabed // Journal of Earth Sciences and Engineering. – California: David Publishing, 2013. – № 3. – P. 655-662.

            Shi Wei, Bo Rong, Habibullo Shomurodov. Correlation of soil properties and size of Calligonum mongolicum and related species // Journal of Arid Land. 2013. Vol. 4 (1). – P. 63-70.

               Shomurodov H., Saribaeva Sh. Effect of gaz extraction on the state of Euphorbia sclerocyathium Korov. Et M.Pop. population // Journal of Arid land studies. – Japan, 2014. Vol. 24 (1). – P. 265-268.

               Шомуродов Х.Ф., Хасанов Ф.О. Кормовые растения пустыни Кызылкум // Аридные экосистемы. – Москва, 2014. Т. 20. – №3 (60). – С. 94-101.

               Baidya Roy Somnath, Smith M., Morris L., Orlovsky N., Khalilov A. Impact of the desiccation of the Aral Sea on summertime surface air temperatures // Journal of Arid Environments. – Austria, 2014. V.110. – P. 79-85.

               Адилов Б.А., Халилов А.М., Рахимова Н.К. Биохимические показатели питательной ценности некоторых кормовых растений Центрального Кызылкума // Узбекский биологический журнал. – Ташкент: Фан, 2014. Специальный выпуск: Ботаника. – С. 9-12.

           Habibullo F. Shomurodov, Akbar Akhmedov, Shakhnoza U. Saribayeva. Distribution and the current state of Lagochilus acutilobus (Lamiaceae) in connection with the oil and gas sector development in Uzbekistan // Journal of Ecological Questions. – Poland, 2014. – P. 45-49.

               Адилов Б.А., Рахимова Т., Рахимова Н.К., Халилов А.М. Характеристика полынных пастбищ Центрального Кызылкума (Республика Узбекистан) // Растительный мир Азиатской России. – Центральный сибирский ботанический сад СО РАН. – № 3 (19), 2015. – С. 65-71.

           Abduraimov O.S., Shomurodov H.F., The ontogenesis and ontogenetic structure of Tulipa micheliana Th. Hoog (Liliaceae) coenotic populations in Uzbekistan // Journal of Novel Applied Sciences, 2015. №4 (10) – Р.1089-1096.

           Shomurodov H.F., Saribayeva Sh. U., Akhmedov A. Distribution pattern and modern status of rare plant species on the Ustyurt Plateau in Uzbekistan // Arid Ecosystems, 2015. – Vol. 5. – No. 4. – Р. 261–267.

           Khassanov F.O., Shomurodov H.F., Esankulov A. Validation of some Astragalus L. (Fabaceae) taxa in the flora of Middle Asia // Stapfia reports. – Austria, 2016. – №105. – P.59-63.

               Adilov B., Rakhimova T., Rakhimova N., Alimova R., Sagdiev M., Vakhidov Yu. Present State of Pasture Types of the Central Kyzylkum // American Journal of Plant Sciences. 2016, 7, 677-683.

           Shomurodov H.F., Saribayeva Sh. U. Actual state of coenopopulations of Astragalus centralis Sheld. under conditions of Kuldzhuktau ridge (Kyzylkum desert) // Arid Ecosystems, 2017. – Vol. 7. – No. 4. – Р. 256–262.

           Abduraimov O., Shomurodov H., Abduraimov A. Distribution pattern and state of coenotic population of Tulipa Lehmanniana Merckl. in Kyzylkum desert conditions (Uzbekistan) // American Journal of Plant Sciences, 2017. – № 8. – P. 288-296.

           Шомуродов Х.Ф., Абдураимов О.С. Онтогенетическая структура и оценка состояния ценотических популяций Tulipa borszczowii (Liliaceae) в Узбекистане // Ботанический журнал. – Санкт-Петербург, 2017. – Т. 102. – №8. – С. 1123-1136.

               Rakhimova Tashkhanim, Rakhimova Nodira, Shomurodov Khabibullo, Adilov Bekhzod, Sharipova Vasila. The current situation of coenopopulation of Lepidium subcordatum Botsch. et Vved. (Brassicaceae) in relict mountains Kyzylkum (Uzbekistan) // American Journal of Plan Sciences, – № 13 (9), 2018. –Р. 2612-2625.

               Adilov B., Rakhimova T., Shomurodov Kh., Rakhimova N., Vokhidov Yu. Succession of the plant communities of the Ustyurt Eastern cliff (Republic of Uzbekistan) in connection with climate change // Journal of Environmental Protection, 2018, 9. – Р. 1408-1424.

            Ozodbek S. Abduraimov, Habibullo F. Shomurodov, Sultonkul A. Daniyarov. The Current State of Cenopopulation of Tulipa micheliana Hoog in Uzbekistan // American Journal of Plant Sciences, 2018, 9, 1725-1739.

               Khamraeva D.T., Beshko N.Yu., Abdullayeva A.T., Sharipova V.K. Structural investigation of the secretory system of some endemic and medicinal species of Apiaceae from Uzbekistan // The Iranian Journal of Botany. – 2018. – № 24 (1). – С. 52-64.

               Sharipova V.K. Comparative analysis the structure of the leaf Crataegus korolkowii L. (Rosaceae Juss.) сommon in two different environmental conditions // Journal of Novel Applied Sciences. – UAE. 2019. – Vol. 8. N 2. – P. 30-34.

               Rakhimova N.K., Rakhimova T., Sharipova V.K., Beshko N.Yu., Esanov Kh.K. Current state of coenopopulations of some rare species of the genus Calligonum L. (Polygonaceae) in the Bukhara region, Uzbekistan // Asia Life Sciences. – Philippinе, 2020. 29 (1). – P. 365-378.

               Эсанов Х.К., Шарипова В.К. Дополнение к флоре Бухарской области (Узбекистан). 2020. Turczaninowia 23, 1. – C. 126-128. DOI: 10.14258/turczaninowia.23.1.13 http://turczaninowia.asu.ru.

               Rajabov T., Ramsey D., Mardonov B., Nasirov M., Rakhimova T. &Valiev Sh. Sensitivity of Landsat 7&8-derived vegetation indices on semi-arid rangelands of southwestern Uzbekistan // Geocarto International. Published online: 11 Feb 2020. – P. 1-16. https://doi.org/10.1080/10106049.2020.1723715.

               Akopian J.A., Ghukasyan A.G., Shomurodov Kh.F., Adilov B.A. On some medicinal plants of Chenopodiaceae family in the floras of Armenia and Uzbekistan. // National Academy of Sciences of RA Electronic Journal of Natural Sciences, 2020. 1 (34). P. 12-17.

               Otso Ovaskainen, Evgeniy Meyke, Coong Lo, Gleb Tikhonov, Maria del Mar Delgado, Tomas Roslin, Eliezer Gurarie, Marina Abadonova, Ozodbek Abduraimov et al. Chronicles of nature calendar, a long-term and large-scale multitaxon database on phenology. Scientific data. (2020) 7:47 https://doi.org/10.1038/s41597-020-0376-z.

               Li W., Abduraimov O., Guan K., Feng Y. Pedicularis multicolor (Orobanchaceae), a new replacement name for the Pedicularis inconspicua. Phytotaxa (2020). 437 (2): 118–118.

               Ozodbek S. Abduraimov, Habibullo F. Shomurodov, Sultankul A. Daniyarov, Odilbek T. Mamatkasimov, Muxriddin I. Teshaev. Distribution and current state of rare and endangered Tulips (Liliaceae) arid zones of Uzbekistan // American Journal of Plant Sciences, 2020, 11, 736-744.

Li W., Tojibaev K., Hisoriev H., Shomurodov Kh., Luo M., Feng Y., Ma K. Mapping Asia Plants: Current status of floristic information for Central Asian flora. Global Ecology and Conservation 24 (2020) https://doi. org/10.1016/j.gecco.2020.e01220.

               Ozodbek S. Abduraimov, Shomurodov H.F., Daniyarov S.A., Abduraimov A. A. Ontogenetic Structure of Ceоnopopulations of Tulipa korolkowii Regel in Uzbekistan Journal of Botanical Research, Singapore Volume 02, Issue 04, October 2020 P.7-11

Uktam E. Khujanazarov, Habibullo Shomuradov & Elena A. Afonina Modern condition of coenopopulation of Eremurus robustus Regel (Xanthorrhoeaceae) in Kashkadarya Basin, Uzbekistan. Asia Life Sciences. – Philippinе, 2019. 29 (1). – P. 681-686.

               Khujanazarov U.E, Habibullo Shomuradov, Sadinov J.S, Xidirova M.A. Modern Condition of Coenopopulation of Tulipa fosteriana W. Irving in Southern Part of Uzbekistan. American Journal of Plant Sciences, 2020, 11, 832-837.

               Xuehong Xu, Wenjun Li, Khabibullo F Shomurodov, Ozodbek Abduraimov, Shukui Niu. Thesium longiperianthium (Santalaceae), a new replacement name for T. brevibracteatum P.C.Tam Biodiversity Data Journal 8: e59007 doi: 10.3897/BDJ.8.e59007

               Rakhimova T., Rakhimova N.K., Shomurodov Kh.F. & Abduraimov O.S.. Ontogenetic structure of rare plant spesies on the Usturt Plateau in Uzbekistan. Arid ecosystems. Vol. 10. № 3. P. 238-243, 2020. DOIhttps://doi.org/10.1134/S2079096120030075

Монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмалари

  1. Ашурметов А.Т. Рахимова Т.Т. Рахимова А.Т. Хикматов Ш.Х. Экология.– Тошкент: Чинор ENK, 2008.-136 б.
  2. Рахимова Т.Т. Рахимова А.Т. Хикматов Ш.Х. Экология.– Тошкент: Ботаника АН РУз, 2011.-136 б.
  3. Красная книга Республики Узбекистан. –Тошкент, 2009.
  4. Рекомендации по технологии возделывания полыни беловатой (Artemisia leucodes Schrenk.), продуцирующей биологически активные терпеноиды, применяемые в медицинской практике, 2011.
  5. Флора Узбекистана, т. 1. – Ташкент: Навруз, 2017. – 173 с.
  6. Ценопопуляции редких и исчезающих видов растений останцовых низкогорий Кызылкума, 2018
  7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари биокимёси: ўқув қўлланма. – Тошкент: Наврўз, 2018.
  8. Рахимова Т., Шомуродов Х.Ф., Адилов Б.А., Рахимова Н.К., Майинов Ш.Қ., Воҳидов Ю.С. Ўзбекистон чўл яйловларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш: монография. – Тошкент: Ботаника институти, 2018. – 178 б.
  9. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби, I жилд: Ўсимликлар; Тошкент: “Chinor ENK” экологикноширлик компанияси, 2019. – 356 б.
  10. Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю., Шомуродов Х.Ф., Кодиров У.Х., Тургинов О.Т., Шарипова В.К. Кадастр флоры Узбекистана Кашкадарьинская область.–Ташкент: Издательство Фан, 2019. – 256 с.
  11. Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю., Шомуродов Х.Ф. с участием Абдураимова О.С., Адилова Б.А., Ахмедова А.К., РахимовойТ., Рахимовой Н.К., Сарибаевой Ш.У., Хайитова Р.Ш., Шариповой В.К. Кадастр флоры Узбекистана: Навоийская область. – Ташкент: Фан, 2019. – 216 с.
  12. Флора Узбекистана, т. 3. – Ташкент: Маънавият, 2019. – 201 с
  13. Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю., Шомуродов Х.Ф. с участием Абдураимова О.С., Адилова Б.А., Рахимовой Т., Рахимовой Н.К., Сарибаевой Ш.У., Хабибуллаева Б.Ш., Хайитова Р.Ш., Шариповой В.К., Эсанова Х.К. Кадастр флоры Узбекистана: Бухарская область. – Ташкент: Фан, 2020. 160 с.
  14. Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю., Шомуродов Х.Ф. с участием: Абдураимова О.С., Адилова Б.А., Рахимовой Т., Рахимовой Н.К., Полвонова Ф.И., Сарибаевой Ш.У., Хабибуллаева Б.Ш., Хайитова Р.Ш., Шариповой В.К., Эсанова Х.К.. Кадастр флоры Узбекистана: Бухарская область.- Ташкент: O’qituvchi, 2020. – 128 с.
  15. Олонова М.В., Гудкова П.Д., Шомуродов Х.Ф., Адилов Б.А., Рахимова Н.К, Хабибуллаев Б.Ш., Полвонов Ф.И. Турларнинг биоиқлим моделини яратиш: амалий ишлар учун топшириқ ва уларнинг бажарилишига оид методик кўрсатма. – Тошкент: Ботаника институти, 2021. – 112 б.
  16. Шарипова В.К.. Структурная адаптация растений к аридным условиям произрастания: методическое руководство для проведения лабораторных занятий по ботанике в высших учебных заведениях. – Ташкент, 2021. – 66 с.
  17. Xo‘janazarov O‘.E., Mavlonov X., Sadinov J.S. BOTANIKA (o‘simliklar sistematikasi). – Toshkent: TDPU, 2021 yil. – 422 b.
  18. Alimova R.A., Mirxamidova P., Sagdiyev M.T., Adilov B.A. O’simliklar biokimyosi. Darslik. – Toshkent: Navro’z, 2021. – 400 b.

kitoblar

Лаборатория ходимлари

Лаборатория мудири

 б.ф.д., профессор  Шомуродов Х.Ф.                               e-mail: h.shomurodov@mail.ru

Лаборатория таркиби:

Б.ф. д., профессор Рахимова Т.                                         e-mail:  tashkhanim@mail.ru

Б.ф.н., катта илмий ходим Адилов Б.А.                           е-mail: bekhzod_a@mail.ru

Б.ф.н., катта илмий ходим Рахимова Н.К..                      е-mail:  rakhimovanodi@mail.ru

PhD, катта илмий ходим Шарипова В.К.                         е-mail: vasila_82@mail.ru

Кичик илмий ходим Хабибуллаев  Б.Ш.                         е-mail: bekh.xabibullaev@mail.ru

Кичик илмий ходим Полвонов Ф.И.                                е-mail: f.polvonov@bk.ru

Кичик илмий ходим Саитжанова У.Ш.                            е-mail: spring_girl93@mail.ru

Кичик илмий ходим Садинов Ж.С.                                  е-mail: ssjasur@mail.ru

 

Shomurodov

Шомуродов Хабибулло Файзуллоевич

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси мудири, биология фанлари доктори, профессор

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида ўсимликлар қоплами трансформациясини ўрганиш, флоранинг камёб турлари популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, Ўзбекистон Яшил китобини чоп этиш учун муҳофазаталаб ўсимлик жамоаларини аниқлаш ва очеркини ёзиш, геоботаник маълумотлар базасини яратиш ва Ўзбекистон флораси экологик шкаласини ишлаб чиқиш.

Қўлга киритган ютуқлари:

– Орол денгизи қуриган қисмининг ўсимликлар билан қопланиш қонуниятлари ўрганилган. Денгизнинг қуриган қисмини йирик масштабли “Ўсимликлар харитаси” ишлаб чиқилган.  Қизилқум ва Орол денгизининг қуриган тубидаги кўчар қумларнинг мустаҳкамлаш учун стресс чидамли турлар танланган ва улардан фойдаланиш истиқболлари кўрсатиб берилган. Орол катострофасининг унга чегарадош ҳудудлар биохилма хиллигига таъсири ўрганилган.

  • Қизилқум яйловларида тарқалган ем-ҳашак ўсимликларнинг рўйхати тузилган ва уларнинг географик, экологик, биоморфологик таҳлиллари амалга оширилган. Қизилқум қолдиқ тоғларида тарқалган камёб турларнинг популяциялари баҳоланган. Қатор организм ва популяцион белгиларнинг таҳлили натижасида турларнинг экологик оптимимуми қайд этилган. Қизилқум қолдиқ тоғлари камёб ўсимликларининг тарқалиши ва виталитет ҳолати акс эттирилган ГАТ хариталар ишлаб чиқилган.
  • Вилоятлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турларнинг кадастрини тузишда иштирок этган. Хусусан Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятлари камёб турларининг кадастри тузилган. «Кадастр флоры Узбекистана: Кашкадарьинская область»,  «Кадастр флоры Узбекистана: Навоийская область», «Кадастр флоры Узбекистана: Бухарская область»  монографиялари ҳаммуаллифи.

Истиқболдаги режалари:

  • вилоятлар кесимида яйловлар ҳолатини ўрганиш, яйловларнинг вилоятларда чорвачиликни ривожлантириш имкониятини баҳолаш ва яйловлардан унумли фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш;
  • гидроиқлим шароитининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон тўқайларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, фрагментар ҳолатда сақланган жамоаларни аниқлаш, хариталаш ва ландшафт ҳосил қилувчи турларининг биоқлим модели асосида келажакда юз бериши мумкин бўлган динамик жараёнларни башоратлаш.

камёб ўсимлик жамоаларини аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, муҳофазаталаб жамоаларнинг очеркларини ёзиш. Ўзбекистон Яшил китобини чоп этишга тайёрлаш.

Raximova_Tashxanim

Рахимова Ташханим

 1944 йил таваллуд топган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси етакчи илмий ходими, биология фанлари доктори, профессор

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида Ўзбекистон ўсимликлар қоплами ва яйловларининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, яйлов экосистемаларидаги ўзгаришларни баҳолаш.

Қўлга киритган ютуқлари:

– иқлим ўзгариши ва турли антропоген таъсирлар натижасида чўл ўсимликлар қопламида юз бераётган динамик ўзгаришларни хариталаш услубида баҳолаган ва яйловлардан самарали фойдаланиш учун амалий тавсиялар ишлаб чиққан;

– Орол денгизининг қуриган саҳнида янги экосистемаларни ажратган ва уларнинг флористик таркиби, фитоценотик хилма-хиллигини баҳолаган ҳамда “Ўсимликлар харитаси”ни яратган; иқлим ўзгариши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси ўсимлик қопламидаги ўзгаришларни аниқлаган.

– Қизилқум қолдиқ тоғларида ҳамда Навоий ва Бухоро вилоятларида тарқалган камёб ўсимликлар ценопопуляцияларининг замонавий ҳолатларига баҳо берган. “Ўзбекистон чўл яйловларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш»; “Кадастр флоры Узбекистана: Навоийская область», «Кадастр флоры Узбекистана: Бухарская область» монографиялари ҳаммуаллифи.

Истиқболдаги режалари:

– Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси яйловларининг янги замонавий классификациясини тузиш;

– Шарқий чинк ўсимликлар қоплами ва яйловларининг янги замонавий классификациясини тузиш;

– Шарқий чинк ва Устюрт платоси яйловларининг кадастр маълумотларини шакллантириш.

Adilov_Bekzod

Адилов Бехзод Абдуллаевич

1982 йил таваллуд топган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси катта илмий ходими, биология фанлари номзоди

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, яйлов экосистемаларидаги ўзгаришларни баҳолаш.

Қўлга киритган ютуқлари:

– иқлим ўзгариши ва турли антропоген таъсирлар натижасида чўл ўсимликлар қопламида юз бераётган динамик трендларни математик моделлар асосида баҳолаган ва уларда келажакда кутилаётган ўзгаришларни прогнозлаштириш асосида салбий таъсирларга чидамсиз ўсимлик жамоаларини сақлаб қолиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиққан;

– республиканинг чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликлари (Бухоро ва Навоий вилоятлари) ва админстратив ҳудудлари (Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси) ўсимликлар қоплами ва яйловлари хариталарини ишлаб чиққан;

– Орол денгизининг қуриган тубидаги ўсимликлар қопламининг рақамли-мониторинг қилиши платформасини яратган.

Истиқболдаги режалари:

– қурғоқчил ҳудудлардаги ўсимликлар қопламининг геохронологик даврлар бўйича шаклланиши ва келажакда рўй берадиган иқлим ўзгариши сценарийларининг камёб ва эндем ўсимликларнинг ҳолатига таъсирини асослаш;

– геоботаник қайдномаларнинг рақамланган ягона маълумотлар баъзасини шакллантириш ва республиканинг ўсимликлар қоплами тўғрисида маълумотларнинг ГАТ пакетини яратиш;

– Оролбўйи ҳудудида шўрланган ерларни фиомелиорациясининг истиқболли методларини ишлаб чиқиш.

Raximova_Nodira

Рахимова Нодира Камилжоновна

1979 йил таваллуд топган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси катта илмий ходими, биология фанлари номзоди

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, флоранинг камёб турлари популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, яйлов экосистемаларидаги ўзгаришларни баҳолаш.

 Қўлга киритган ютуқлари:

– “Қизил китоб”га киритилган Қизилқум қолдиқ тоғларида, шунингдек Навоий ва Бухоро вилоятларида тарқалган камёб ўсимликлар ценопопуляцияларининг замонавий ҳолатларига баҳо берган. “Кадастр флоры Узбекистана: Навоийская область» монографиясида қатнашган.

– иқлим ўзгариши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси ўсимлик қопламидаги ўзгаришларни аниқлаган.

Истиқболдаги режалари:

– Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси асосий эдификаторлар ва камёб турлар популяциясининг замонавий ҳолатини ўрганиш;

– ажратилган яйлов типлари ва хилларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш;

– Давлат кадастри кўрсаткичлари асосида яйлов хилларини тавсифлаш.

Sharipova_Vasila

Шарипова Васила Қўйсиновна

1982 йил таваллуд топган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси катта илмий ходими, (PhD) биология фанлари бўйича фалсафа доктори

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида ўсимликлар қоплами трансформациясини ўрганиш, флоранинг камёб турлари популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, геоботаник маълумотлар базасини яратиш, турли экологик шароитларда тарқалган ўсимлик оламининг ўзгариши ва мослашув механизмларини ўрганиш.

Қўлга киритган ютуқлари:

– Ўсимликларнинг махсуслашган структураларини ўрганиш асосида олган натижалари доривор смолалар ажратиб олишда диагностик белги сифатида фойдаланиш ҳамда ўсимликлар хом-ашёсини ва турларни идентификациялашда асос бўлган;

– турли ҳаётий шаклларга эга бўлган ўсимликларнинг қурғоқчиликка структуравий мослашув механизмларини аниқлаган.

– “Қизил китоб”га киритилган Қашқадарё вилоятида тарқалган камёб ўсимликлар ценопопуляцияларининг замонавий ҳолатларига баҳо берган;

– «Кадастр флоры Узбекистана: Кашкадарьинская область», «Кадастр флоры Узбекистана: Навоийская область», «Кадастр флоры Узбекистана: Бухарская область»  монографиялари ҳаммуаллифи.

Истиқболдаги режалари:

– Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси асосий доминант турлари популяциясининг замонавий ҳолатини ўрганиш;

– яйлов типлари ва хилларининг мавсумлар давомидаги ҳосилдорлигини аниқлаш ва ҳозирги ҳолатини баҳолаш;

– Давлат кадастри кўрсаткичлари асосида яйлов хилларини тавсифлаш.

Habibullayev_Bekhruz

Ҳабибуллаев Беҳруз Шербоевич

1989 йил таваллуд топган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси докторанти

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, флоранинг камёб турлари популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, яйлов экосистемаларидаги ўзгаришларни баҳолаш.

Қўлга киритган ютуқлари:

“Қизил китоб”га киритилган ўсимликлар, шунингдек Навоий ва Бухоро вилоятларида тарқалган камёб ўсимликлар ценопопуляцияларининг замонавий ҳолатларига баҳо берган. “Кадастр флоры Узбекистана: Бухарской область» монографияси ҳаммуаллифи.

– иқлим ўзгариши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси ўсимлик қопламидаги ўзгаришларни аниқлаган.

Истиқболдаги режалари:

– Устюрт платосининг иқлим ўзгариши ва ҳудудда саноатнинг ривожланиши билан юзага келган қийин экологик шароитда ўсимлик оламининг ўзгариши ва мослашув стратегиясини (алоҳида турлар мисолида) қиёсий таҳлиллар ўтказиб аниқлаш. Тадқиқот олиб борилган ўсимликлардан олинган натижалар бўйича атлас тайёрлаш.

Polvonov_Farruh

Полвонов Фаррух Исмоилович

1992 йил таваллуд топган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси кичик илмий ходими

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, яйлов экосистемаларидаги ўзгаришларни баҳолаш.

Қўлга киритган ютуқлари:

– иқлим ўзгариши ва турли антропоген таъсирлар натижасида чўл ўсимликлар қопламида юз бераётган динамик трендларни математик моделлар асосида баҳолаган ва уларда келажакда кутилаётган ўзгаришларни прогнозлаштириш асосида салбий таъсирларга чидамсиз ўсимлик жамоаларини сақлаб қолиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиққан;

– республиканинг чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликлари (Бухоро ва Навоий вилоятлари) ва админстратив ҳудудлари (Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси) ўсимликлар қоплами ва яйловлари хариталарини ишлаб чиққан;

– Орол денгизининг қуриган тубидаги ўсимликлар қопламининг рақамли-мониторинг қилиши платформасини яратган.

Истиқболдаги режалари:

– қурғоқчил ҳудудлардаги ўсимликлар қопламининг геохронологик даврлар бўйича шаклланиши ва келажакда рўй берадиган иқлим ўзгариши сценарийларининг камёб ва эндем ўсимликларнинг ҳолатига таъсирини асослаш;

– геоботаник қайдномаларнинг рақамланган ягона маълумотлар баъзасини шакллантириш ва республиканинг ўсимликлар қоплами тўғрисида маълумотларнинг ГАТ пакетини яратиш;

– Оролбўйи ҳудудида шўрланган ерларни фиомелиорациясининг истиқболли методларини ишлаб чиқиш.

Saidjonova_Umida

Саитжанова Умида Шухратовна

1993 йил таваллуд топган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси кичик илмий ходими

Илмий фаолияти: чўлланиш жараёнида Ўзбекистон ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, флоранинг камёб турлари популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, яйлов экосистемаларидаги ўзгаришларни баҳолаш.

Қўлга киритган ютуқлари:

– Бухоро ва Навоий вилоятларида озиқ-овқат, эфир мойли, доривор ўсимликларнинг гуруҳлари ўрганилган.  Ушбу гуруҳлар бўйича баъзи маълумотлар “Ўзбекистон флорасининг кадастри: Бухоро вилояти” монографияси учун тайёрланган;

–  «Решение заданий и задач по биологии» ўқув қўлланмаси ҳаммуаллифи

Истиқболдаги режалари:

– Ажратилган яйлов типларига мансуб яйлов хилларининг Қорақалпоғистон Устюртида тарқалишини аниқлаш ва замонавий ҳолатини баҳолаш;

– Яйлов хилларини давлат кадастр кўрсаткичларига кўра тавсифлаш;

– Устюртнинг Шарқий чинкида тарқалган турларнинг биоиқлим моделини яратиш.

Sadinov_Jasur

Садинов Жасур Самандарович

1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси кичик илмий ходими

Илмий фаолияти:

Қорақалпоғистон Республикасининг ўсимлик қоплами ва яйлов ресурсларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш, Орол денгизи қуриган тубининг экотизимларини яхшилаш усулларини ишлаб чиқиш

Қўлга киритган ютуқлари:

– Ботаника (ўсимликлар морфологияси ва анатомияси) дарслиги,  Ботаника (ўсимликлар систематикаси) дарслиги,  Биология ўқув қўлланмаси ҳаммуаллифи

Истиқболдаги режалари:

–Устюртдаги яйловларнинг таснифини ишлаб чиқиш. Яйловларнинг ўзгариши даражасини очиб бериш;

–Ўзбекистон Қизил китобининг навбатдаги нашрлари учун ноёб ўсимликлар бўйича материаллар тайёрлаш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш.

-яйлов ўсимликларининг ноёб елементларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.