2021 йилнинг 16-17 декабрь кунлари Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон Экология ва География институтида “Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва қурғоқчил ҳудудларни барқарор ривожлантириш” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда Европа, Африка, Осиё мамлакатларининг йирик олимлари ҳамда ЮНЕСКО, Биохилма-хиллик бўйича конвенция котибияти (Канада), Хитой атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги каби ташкилотлар иштирок этишди.

02

Симпозиумда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти директори Д.Дехқонов “Ўзбекистонда биохилма-хилликни муҳофаза қилишнинг асослари ва замонавий тадқиқотлар” мавзуси билан иштирок этди. Унда президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, БМТ Бош Ассамблеясининг 75 ҳамда 76-сессияларида билдирилган таклифлари ҳамда Ботаника институти томонидан биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва замонавий тадқиқотлар бўйича тақдимот қилинди.

03

04

Бундан ташқари, Ботаника институти геоботаника лабораторияси илмий ходими Б.Адилов “Ўзбекистонда чўлланиш муаммолари ва Устюрт ўсимликлар қопламининг замонавий ривожланиши” мавзусида маърузаси билан иштирок этди. Маърузада Оролбўйи ҳудудидаги экологик вазият, иқлим аномалиялари ва биохилма-хилликдаги ўзгариш тенденциялари ҳамда ўсимликлар қопламини сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган тадқиқотлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

05

Соҳа олимлари ва иштирокчи ташкилот вакилларида атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш борасидаги юртимизда олиб борилаётган ишлар катта таасурот ва қизиқиш уйғотди ва навбатдаги халқаро симпозиумни Фанлар Академияси Ботаника институтида ўтказиш бўйича таклифлар берилди.