Илмий сафар иштирокчилари: Мустафаев И.М. ва Исломиддинов З.Ш.
Жорий 2021 йилнинг 1 апрелидан 5 апрелигача Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 4861 сонли қарорида белгиланган вазифалар, шунингдек, “Иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ўсимликлар, экспортбоп мева, сабзавот ва полиз экинларида касаллик қўзғатувчи патоген замбуруғлар: хилма-хиллиги, мониторинги ҳамда электрон маълумотлар базасини яратиш (Наманган ва Бухоро вилоятлари мисолида)” давлат илмий техник дастуридаги мақсад ва вазифаларни бажариш учун Наманган вилоятига илмий сафар уюштирилди.

Илмий сафар давомида Наманган вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекциясида бўлдик. Вилоят ҳудудида шу вақтга қадар аниқланган зарарли замбуруғлар аниқланди. Бундан ташқари айни вақтларда ривожланадиган хавфли патоген замбуруғлар хақида суҳбат ўтказилди.



Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Ўсимликлар клиникаси ва унга тегишли назорат участкалари ўрганилди.

Иш жараёнидан фото лавхалар
Ушбу материал “Микология ва альгология” лабораторияси илмий ҳодимлари томонидан тайёрланди.

