2021 йил 27 март – 5 апрель кунлари Ўзбекистон флораси лабораториясининг катта илмий ходими Д.М.Тажетдинова, кичик илмий ходимлари А.М. Жабборов ва А.А. Раҳматовлар томонидан «Жануби-Ғарбий Ҳисор, Ҳисор-Дарвоз ва Панж олди округлари флорасининг тўр тизимли хариталаш (Сурхондарё вилояти қисми)» мавзусидаги дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш учун, Сурхондарё вилоятининг Шўроб-Хатак, Кўҳитанг, Шеробод, Термиз (Шўроб-Хатак – W192, V191, V192, U191, U192, V192, W192, R194, P194; Кўҳитанг –Q190, Q191, R189, R190, R190, Q190, Q191; Шеробод – I188, H188, G188, F187, F186, E185, H190, М92, F186, F187, E188; Термиз – D200, C201, C202, C203, B201, B202) ҳудудларида илмий сафарлар амалга оширилди.
Экспедиция аъзолари: катта илмий ходим Д.М. Тажетдинова, кичик илмий ходимлар А.М. Жабборов ва А.А. Рахматов
Сафар давомида Сурхондарё вилоятининг Афғонистон ва Туркманистон Республикаси билан шегара ҳудудлари флораларини мавсумий ҳолати ўрганилди.

Кўҳитанг ботаник географик районининг Туркманистон билан чегара ҳудуди

Сурхон-Шерабод ботаник географик районининг Афғонистон билан шегара ҳудуди.
Дала тадқиқотлари давомида Кўҳитанг ботаник-географик районидан Ўзбекистон Қизил китобига кирувчи Tulipa tubergeniana hort. ва Iris svetlanae (Vved.) T.Hall & Seisums нинг тарқалиш координаталари аниқланди

Tulipa tubergeniana hort.

Iris svetlanae (Vved.) T.Hall & Seisums
Дала тадқиқотлари давомида Кўҳитанг ботаник-географик районининг Ўзбекистон Миллий гербарийси фондида гербарий намуналари мавжуд бўлмаган ҳудудлари (U191-Қизилбулоқ шарқи, U192-Найбдикамар) ўсимликларининг мавсумий рўйҳати олинди

U192-Найбдикамар ҳудуди


U191-Қизилбулоқ шимоли

