
Давлатимиз раҳбари Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.
– Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Манба: https://president.uz/uz/lists/view/3646

