Шомуродов Х., Рахимова Т., Адилов Б., Бешко Н., Каримов Ф., Полвонов Ф.

Орол денгизи қуриган туби ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолати

IOP Conf. Series: Earth and Environmental Science 629(2021) 012085.

doi:10.1088/1755-1315/629/1/012085

1965-2019 йиллар оралиғидаги ҳар 5 йиллик интервали давомидаги Орол денгизи қирғоқ чизиғининг қисқариш тезлиги аниқланган. Ҳудуднинг рельеф тузилиши, литологияси, ер ости сувларининг чуқурлиги ва шўрланишига боғлиқ ҳолда бирламчи жамоалар ва уларнинг шаклланиши ўрганилган. TSAVI индексига кўра, Орол денгизининг қуриган тубини қуйидагича таснифлаш мумкин: сувли ҳудудлар, ботқоқликлар, шўрхокликлар, кўпчимали шўрҳокликлар, ўсимликлар шаклланиши учун қулай бўлган ҳудудлар, жуда оз, оз, ўртача, юқори ва жуда юқори биомасса сақлайдиган ҳудудлар. Орол денгизининг қуриш тенденцияси билан жуда оз, оз , ўртача ва юқори биомасса тутадиган ҳудудларнинг шаклланиши ўртасида юқори боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. 4 типга мансуб 27 та ўсимлик жамоасини ўзида акс эттирган Орол денгизи қуриган туби ғарбий қисмининг ўсимликлар ҳаритаси тузилган. Орол денгизи қуриган тубидаги кўчар қумларни мустаҳкамлаш учун маҳаллий флорадан 6 та истиқболли шўрга чидамли турлар танлаб олинган. Қумлар дефляциясида Salsola richterii и Calligonum caput-medusae ларнинг юқори чидамлиликка эга эканлиги аниқланган.

 

Мақола инглиз тилида чоп этилган.