Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ўртасида тузилган “Орол денгизининг қуриган сатҳида турғун шаклланган ва шаклланиши давом этаётган яйлов хиллари устида узоқ муддатли мониторинг юритишни илмий асосларини яратиш ва яйловлардан барқарор, тизимли фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш ва Мўйноқ туманини яқин келажакда чорва маҳсулотлари ҳисобига ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган электрон-рақамли геоахборот маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги хўжалик шартномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун уюштирилган дала тадқиқотларида, Геоботаника лабораторияси мудири проф., Х.Ф. Шомуродов, б.ф.н, катта илмий ходим Б.А. Адилов ҳамда кичик илмий ходимлар Б.Ш. Хабибуллаев, Ф.И. Полвоновлар қатнашди.

Илмий сафар давомида Орол денгизи қуриган тубининг Лазеров ва Возрождения ороллари, Аджибой кўрфази ва Оққум географик пунктлари ҳудудларидаги яйловларнинг ҳозирги ҳолати аниқланди, яйловларнинг мавсумий ҳосилдорлиги ўрганилди, ҳудудларнинг тупроқ шўрланиши баҳоланди ва яйлов хилларини ҳариталаш ишлари олиб борилди.

1

Экпедиция аъзолари

2

Иш жараёнидан лавҳалар

3

Calligonum caput-medusae Schrenk

4

Convolvulus erinaceus Ledeb.

5

Astragalus unifoliatus Bunge

6

Ammodendron conollyi Bunge ex Boiss.

7

Баъзи ҳудудлардаги ўсимлик қопламига чигирткалар томонидан зиён келтирилмоқда

8

Орол денгизи қуриган туби ландшафти

Ушбу материал  Геоботаника лабароторияси ҳодимлари томонидан тайёрланди