Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг 80 йиллигига бағишлаб очерк чоп этилди. Шунингдек ушбу институт дунё олимларининг доимий диққат марказида бўлганлиги сабабли, шу мавзуда мақола тайёрланиб Scopus базасида мавжуд нуфузли Turczaninowia журналида нашр этилди. Мақола Ботаника институтининг 80 йиллиги ва унинг асосчилари ва раҳбарларидан бири, атоқли ботаник, академик Евгений Петрович Коровиннинг 130 йиллигига бағишланган.
Очеркда Ўзбекистондаги ботаник тадқиқотларнинг қисқача тарихи, Ботаника институти ташкил этилиши тарихи, институт ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган олимлар, институтнинг асосий шаклланиш босқичлари ва тадқиқотлар олиб борилган ҳамда янги ташкил этилган йўналишлари, дунёдаги нуфузли институтлар билан ҳамкорлиги, чоп этилган энг муҳим публикациялар ҳақида ёритилган.
Мазкур очерк ва мақола ботаник олимларга, биология факультети ўқитувчи ва талабаларига, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси ва биологик хилма-хиллик муаммолари билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.

