Йиғилишда асосий масала Ботаника институти ва Ботаника боғининг 2023 йилдаги илмий-ташкилий фаолиятининг натижаларига қаратилди. Институт директори академик К.Ш. Тожибаев томонидан лабораторияларнинг (ҳар бир ходим кесимида) йил давомида режалаштирилган илмий-ташкилий фаолиятининг бажарилганлик ҳолати мониторинг қилинди.

Давлат дастури доирасида бажарилган лойиҳаларнинг муҳим натижалари, чоп этилган илмий ишлар статистикаси, бюджет ва нобюджет маблағлар тушуми ва уларни сарфланиши, ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига нисбатан талабноманинг бажарилиши, илмий-ташкилий фаолият, 2024 йилда институтнинг илмий-ташкилий фаолиятини ривожлантириш индикаторлари таҳлил қилинди.


Илмий кенгаш йиғилишида Фанлар академиясининг раҳбар ходимлари академик Б.Т. Ибрагимов, Ж.Ж.Ташпулатов ва Ф.A.Каримовалар ҳамда Кимё-биология фанлари комплекси институт директорлари 2023 йилда бажарилган вазифалар, 2024 йилги режаларга ўз муносабатини билдиришди.

