Ботаника институти Илмий кенгашининг 2022 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий масала Ботаника институти ва Ботаника боғининг 2022 йилдаги илмий-ташкилий фаолиятининг натижаларига қаратилди. Институт директори профессор Х.Ф. Шомуродов томонидан лабораторияларнинг (ҳар бир ходим кесимида) йил давомида режалаштирилган илмий-ташкилий фаолиятининг бажарилганлик ҳолати мониторинг қилинди. Давлат дастури доирасида бажарилган лойиҳаларнинг муҳим натижалари, чоп этилган илмий ишлар статистикаси, бюджет ва нобюджет маблағлар тушуми ва уларни сарфланиши (Ботаника институти бўйича), ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига нисбатан талабноманинг бажарилиши, илмий-ташкилий фаолият, 2023 йилда институтнинг илмий-ташкилий фаолиятини ривожлантириш индикаторлари таҳлил қилинди.

 

Лабораторияларнинг йил давомида бажарган ишларининг қисқача тақдимоти

2 3 4  6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26

  2023 йилда режани мувафақиятли бажарган, юқори илмий натижаларга еришган лабораторияларнинг иш тажрибаси 2023 йил режасидаги вазифаларни бажаришда тажриба сифатида фойдаланиш тавсия етилди.

 

27

Йиғилиш давомида йил якуни бўйича енг юқори кўрсаткичга ега бўлган илмий ходимлар махсус сертификат ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

 

28 29 30

Жамалова Д.Н. – “2022 йил якуни бўйича юқори кўрсаткичга ега бўлган ёш олима”

31

Aбдураимов О.С. – “2022 йилда самарали фаолият юритган илмий ходим”

32

Бешко Н.Ю. – “2022 йил якуни бўйича юқори кўрсаткичга ега бўлган илмий ходим”

33

Махмудов A.В. – “2022 йил якуни бўйича енг юқори кўрсаткичга ега бўлган илмий ходим”

34

Курбаниязова Г.T. – “2022 йил якуни бўйича энг юқори кўрсаткичга ега бўлган ёш олима”